Маълум бўлишича, Суриянинг Ал-Ҳасакадаги Гвайран қамоқхонасига ИШИД жангарилари ҳужум уюштирган. Сурия демократик кучлари уларнинг айримларини ҳибсга олганлиги айтилмоқда.
Аниқланишича, Сурия қамоқхонасига уюштирилган ҳужумда камида 120 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси пайшанба, яъни 20 январ куни бошланган ушбу террористик ҳужум натижасида 77 та оддий аҳоли, 39 та курд жангчилари, жумладан, ички хавфсизлик ходимлари, қамоқхона қўриқчилари ва терроризмга қарши кураш кучлари ўлдирилганини қайд этган.
Бундан ташқари, 23 январ куни АҚШ томонидан Сурияга юборилган ёрдам кучларининг 17 нафар аскари қамалда қолиши натижасида ҳалок бўлган.
Сурия демократик кучлари қамоқхонадан жами 104 нафар маҳбусларнинг қочганини таъкидлаб, лекин уларнинг умумий сони ҳалиҳануз номаълумлигини айтган.
Хабарда келтирилишича, ҳужумчилар аввалига қамоқхона дарвозаси олдида махсус бомба портлатган, бу эса юзлаб маҳбусларнинг қочиб кетишига ёрдам берган.
Мухтор курд маъмурияти вакили Шайхмус Аҳмаднинг айтишича, қамоқхона ёнида яшовчи минглаб одамлар ўз уйларини тарк этиб, бошқа узоқроқ жойга кўчиб кетишган. Чунки, улар ҳам террористик ҳаракатларнинг жиддий тусга олиб келишидан ҳавотир олмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!