Таълим муассасаларида қишки таътилни ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ тарзда, талаба ва ўқувчилар учун декабр ойининг сўнгги 10 кунлиги ҳамда январ ойининг сўнгги 10 кунлиги оралиғида ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътил белгиланади.
Масъул корхоналарга қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал республика ичидаги тезюрар ва йўловчи поездлар ва маҳаллий авиарейсларга чипталар нархларини 50% лик чегирма асосида сотиш тавсия этилади. Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно.
2022-йилдан бошлаб қишки таътил даврида йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланишда талаба ва ўқувчилар учун масъул вазирлик томонидан имтиёзлар тўплами (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.
Шунингдек, мазкур тартиб нодавлат таълим муассасалари учун тавсиявий ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!