$
12705.00 UZS
-6
136.11 UZS
-0.2
13543.53 UZS
5.04
22° Кечаси 10°

“Тез ёрдам” ходимини калтаклаган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

20:57 / 24.01.2023

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида чақирув асосида келган “Тез ёрдам” ходимига хонадон эгаси томонидан жароҳат етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жорий йил 22 январ куни соат тахминан 16:20 ларда Тошкент тумани тез тиббий ёрдам бўлимига Қорабўриқ маҳалласидан чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг соат 16:30ларда ТТЁ бригадасининг эркак ходимлари — шифокор М.М. ва фелдшер У.У. белгиланган манзилга етиб борган.

Хонадондаги музламада йиқилиб, чап қўл суяги ёпиқ синиши жароҳатини олган бемор аёлга “103” бригадаси томонидан дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шу вақтда унинг 1999 йилда туғилган ўғли Ў.А. хонадонга кириб келиб, “нега аёл ҳамшира келмади”, дея куракда турмас сўзлар билан тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини ҳақорат қилган.

Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари хизмат вазифасини бажарган ва беморни шифохонага олиб борган.

Шу вақтда аёлнинг ўғли келиб, жанжални давом эттирган ва фелдшер — 1993 йилда туғилган У.У. ни калтаклаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.

Оқибатда жабр кўрган "Тез ёрдам" ходими Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига олиб борилган. Текширувлар натижасида у “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг томон ёноқ соҳаси кўкарган жароҳати, ўнг томонлама ёноқ соҳаси ва периорбитал соҳанинг териости гематомаси” ташхиси билан шошилинч нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Ҳозир бемор белгиланган стандартлар асосида тиббий муолажаларни олмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Айни пайтда 24 ёшли фуқаро Ў.А. ички ишлар органлари томонидан просессуал тартибда ушланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон


														
														Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Хабарга кўра, отахоннинг ўғиллари ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.
12:49 / 24.04.2024

														
														Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024

														
														Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024

														
														Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Шунингдек, у ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.
17:17 / 23.04.2024

														
														Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

У 25-28 апрель кунлари оралиғида бўлиши мумкин.
12:58 / 23.04.2024

														
														Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар маълум қилинди

Унда энг етакчи Хитой давлати бўлмоқда.
12:43 / 23.04.2024

														
														Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23-апрел куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев била…
12:33 / 23.04.2024

														
														Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2000 метр баландликда қор кўчиши мумкин.
17:45 / 22.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Шунингдек, у ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.
17:17 / 23.04.2024
Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Россиянинг Воронеж шаҳрида электромеханика заводи ёниб кетди

Ёниш майдони 3000 квадрат метрни ташкил қилади.
14:24 / 22.04.2024
Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024
Буюк Британияда қиролича Елизавета II нинг вафотидан кейин биринчи ҳайкали очилди.

Буюк Британияда қиролича Елизавета II нинг вафотидан кейин биринчи ҳайкали очилди.

Лойиҳа қиймати эса 124 минг долларни ташкил этади.
15:36 / 22.04.2024
Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 54 нафар фуқароси ҳалок бўлган.
12:51 / 23.04.2024
Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
15:39 / 22.04.2024
Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Музқаймоқ сотиш тақиқланмоқда

Бу тартиб кузгача кучда бўлади.
15:11 / 22.04.2024
Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқар…
14:32 / 22.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!