Тошкент вилоятидаги айрим маҳаллаларнинг чегара ҳудудлари ўзгармоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Пискент туманидан Олмалиқ шаҳрига ўтган "Намуна" маҳалласи ва бошқа маҳаллаларнинг чегараларига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра:
– “Намуна” маҳалласи таркибидаги “Суюртепа” (қишлоғи) ҳудуди (жами 35 та аҳоли хонадони, 1 та кўча ва 124,467 гектар ер майдони билан) Олмалиқ шаҳар Муқумий маҳалласи таркибига;
– “Намуна” маҳалласи таркибидаги “Суюртепа” (қишлоғи) ҳудудидаги 38.3 гектар аҳоли яшаш пунктларисиз ер майдонлари Олмалиқ шаҳар Абдулла Қаҳҳор маҳалласи таркибига ўтказилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!