Жорий йилнинг 20 июль куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтин тепа – Чаҳбуд кўчалари чорраҳасида Lacetti русумли транспорт воситаси ва Tracker русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Tracker ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб йўл четида турган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
“ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!