2025 йил 19 июлдан 18 августга қадар Сергели тумани Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан, мазкур кўчада автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Шу давр мобайнида айрим автобус йўналишлари ҳаракати қуйидагича ўзгартирилади:
– 184-сонли йўналиш ҳаракати Сергели Ярмарка бекатигача қисқартирилади;
– 40 ва 143-сонли йўналишлар ҳаракати Янги Сергели йўли – Сўғдиёна – Жалойир – Обиҳаёт (ёпилмаган қисми) кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилади.
“Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Ҳаракат режаларингизни ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тузишингизни тавсия қиламиз”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!