Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқилаётгани айтилаётган видео хабар тарқалди.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.
Қайд этилишича, Педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани “Орият” МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 2023 йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.
2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламагани сабабли уларнинг 2-3 нафарига игна тиқиб олгани аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган. Мазкур ҳолат юзасидан эса Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!