Бугун, 4 март санасида Ўзбекистонда давом этаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 2-турида Ўзбекистон Ироқ билан рўбарў келди.
Вакилларимиз учун қийин кечган баҳсда Пўлатхўжа Холдорхоновнинг 17-дақиқада киритган голи Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди.
Биринчи бўлим сўнгида Шаҳзодбек Раҳматуллаев қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Қолган дақиқаларда ўзбекистонликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди ва ўйин сўнггигача дарвозалар ишғол қилинмади. Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Гуруҳнинг нариги ўйинида Индонезия ёшлари Сурия устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Шунингдек, Б гуруҳида Ветнам Қатар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
U-20 Осиё Кубоги—2023 | 2-тур
Ироқ U-20 — Ўзбекистон U-20 0:1
Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов 17ʼ
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!