Актёр Уилл Смитдан мушт еган қизиқчи Крис Рокка "Оскар" мукофотининг навбатдаги тақдирлаш маросимига ҳам бошловчилик қилиш таклиф этилди. Маълум бўлишича, қизиқчи ушбу таклифни рад этган.
Крис Рок "Оскар"нинг тақдирлаш маросимида қайта иштирок этишни жиноят жойига қайтиб боришга таққослаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 март санасида бўлиб ўтган "Оскар" тақдирлаш маросимида қизиқчи Крис Рок актёр Уилл Смитнинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитнинг устидан кулиб, унинг турмуш ўртоғидан мушт еганди. Рок Жада Смитнинг аутоиммун касаллиги туфайли тўкилиб кетган сочи устидан кулган, бу эса Уилл Смитнинг ғазабини келтирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!