2022 йил 22 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Дания Қироллиги Ташқи ишлар вазири Еппе Себастян Кофод билан музокаралар олиб борди.
Томонлар сиёсий мулоқотни кучайтириш учун ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзолаш таклиф қилинди.
Владимир Норов таъкидлаганидек, Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консуллик очиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилади.
Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Савдо ва инвестиция алоқалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар.
Даниянинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун тренинглар ва амалиётларни ташкил этиш таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериши таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!