$
12689.97 UZS
-15.03
137.20 UZS
1.09
13557.96 UZS
14.43
22° Кечаси 10°

Владимир Норов расмий ташриф билан Москвага борди

22:45 / 11.07.2022

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов расмий ташриф билан Москвага борди.

Республика элчихонасида ташқи сиёсат идораси раҳбари мамлакатда бошланган конституциявий ислоҳотлар ҳақида нутқ сўзлади.

«Ўзбекистон халқ турмуш даражасини ошириш, инновацион иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан ўз тараққиётининг янги масъулиятли босқичига қадам қўйди.

Конституциявий ислоҳотлар – бу давр талаби, уни демократик ислоҳотлар мантиғи тақозо этмоқда. Янгиланган конституция Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асосини, кафолатини яратиши керак», – деди Норов.

Владимир Норов, шунингдек, аввалроқ мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган конституциявий ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларини эслатиб ўтди.

«Конституция мазмунида инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлидаги ғояларни чуқур жорий этиш ҳамда «инсон-жамият-давлат» ёндашуви таклиф этилмоқда, яъни мавжуд парадигма «давлат-жамият-инсон» ўрнига янги парадигма жорий этилмоқда.

Бошқача айтганда, инсон қадр-қимматини юксалтириш ҳукумат органларининг устувор вазифаси бўлиши керак.

Яна бир муҳим вазифа – оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, болалар манфаатларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун барча шарт-шароитларни яратишдир», – деди ТИВ раҳбари.

Ташриф доирасида Владимир Норов Россия Давлат Думаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда бир қатор учрашувлар ўтказади.


Сиёсат


														
														Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024

														
														Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари билан шериклик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлади.
19:18 / 15.04.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан стратегик шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш муҳимлигини қайд этди.
18:57 / 15.04.2024

														
														Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда - ТИВ

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурса…
13:56 / 15.04.2024

														
														Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

Илон Маск Америка ҳукуматини танқид қилди

“АҚШ Украинага ҳаддан ташқари эътибор қаратмоқда”.
15:40 / 05.04.2024

														
														Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Москвадаги теракт юзасидан уч киши қўлга олинди

Россия агентликлари Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.
13:38 / 05.04.2024

														
														“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

“Rolex ishi” бўйича Перу президентининг уйи тинтув қилинди

Бу ҳақда бош вазир Густаво Адрианзен маълум қилди.
09:39 / 31.03.2024

														
														ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Учрашувларда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-ша…
09:31 / 13.03.2024

														
														Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири қабулида бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.
10:45 / 08.03.2024

														
														Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедовдан Шавкат Мирзиёев номига мактуб келди

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистон х…
15:05 / 23.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Бухорода 5 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди

Бухорода 5 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди

Бу камералар ён-атрофни 360 даражада тасвирга олади.
16:58 / 24.04.2024
Грузия Украина фуқаролари учун визасиз қолиш муддатини узайтирди

Грузия Украина фуқаролари учун визасиз қолиш муддатини узайтирди

Аввалроқ, Украина фуқароларининг Грузия ҳудудида визасиз қолишининг бу муддати бир йил эди.
15:39 / 24.04.2024
Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайванда бир кунда 80 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Тайван об-ҳаво хизматининг хабар беришича, ўтган кеча оролнинг Шарқий қирғоғида 80 дан ортиқ зилзилалар содир бўлиб, уларнин…
09:42 / 23.04.2024
Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес рекордлар китоби нега айнан шундай номланган?

Гиннес ўзи ким? Китобнинг яратилиш тарихи.
15:39 / 22.04.2024
Америкаликлар уйсизлар учун жаримага қарши чиқишмоқда

Америкаликлар уйсизлар учун жаримага қарши чиқишмоқда

Фаоллар “уйсизликни жиноят деб ҳисоблаш” конституцияга зид деб умид қилмоқда.
15:44 / 24.04.2024
Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Британия ташқи ишлар вазири Девид Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
16:21 / 22.04.2024
Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Малайзияда иккита вертолёт тўқнашиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
15:13 / 23.04.2024
Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Бишкекда Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилади

Стадион бир вақтнинг ўзида 45 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
08:54 / 23.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!