“Volvo” энг йирик савдо ҳудудини қамраб олувчи Европа учбурчагини яратиш мақсадида Словакияда электромобиллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қуради. Бу компаниянинг Торсланда (Швеция) ва Гент шаҳарларидаги (Бельгия) заводлари билан бир қаторда Европадаги учинчи ишлаб чиқариш майдончасига айланади.
“Volvo”нинг ишлаб чиқариш тармоғидаги кенгайиш унга ўн йилликнинг ўрталарига қадар 1,2 миллионта автомобиль ишлаб чиқариш амбициясига эришишга ёрдам беради.
Словакиядаги заводнинг қурилиш ишлари 2023 йилда бошланиши режалаштирилган, асбоб-ускуналар 2024 йилда ўрнатилади, автомобиллар эса 2026 йилдан ишлаб чиқарилишни бошлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!