Хитойлик олимлар хавфли астероидларни 15 миллион кмгача, яъни Ой орбитасидан қарийб 40 баравар узоқроқда кузатувчи квант радарини яратмоқда. Радар тизими ракета ва сунъий йўлдошларни аниқлашда ҳам қўлланилади.
Анъанавий радар тизимлари радиотўлқинларни чиқариш ва кўриб чиқилаётган объэктдан акс эттирилган сигнални қабул қилиш принципи асосида ишлайди. Бу қисқа масофаларда самарали ишлайди, аммо диапазон ошгани сайин каттароқ антенналар ва кучли трансмиттерларга эҳтиёж сезилади. Мутахассисларнинг фикрича, квант физикаси қонунлари бу чекловларни четлаб ўтишга имкон беради.
Хитойлик олимларнинг фикри шундан иборатки, квант радарлари энергия квантлари - ягона заррачалар билан ишлайди, шунингдек, уларнинг квант хусусиятларидан аниқлаш учун фойдаланади.
Бир квантни юбориш, энг кучли радио ускунасидан фойдаланиш билан солиштирганда, энергия самарадорлиги нуқтаи назаридан анча арзон бўлади. Бундан ташқари, мавжуд радар тизимига уланган квантларни ишлаб чиқариш учун бирликни бирлаштириш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!