Жанубий Корея Республикаси Таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда Тошкентдаги Yeoju техника институтининг талабаси Севинч Абдуқодирова гран-прини қўлга киритган, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Edu.uz телеграм ахборот канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу халқаро конференцияга Жанубий Кореянинг ТОП университетларидан профессор-ўқитувчилар ҳакамлик қилган. Конференсияда 25 та мамлакатдан 258 нафар талаба иштирок этган.
Хабар қилинишича, онлайн тарзда ўтган конференциянинг олтин медал ва дипломи Жанубий Кореядан Ўзбекистонга бугун етказилган ва Севинч Абдуқодирова топширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!