$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Етим болаларга уй бериш тартиби ўзгармоқда

13:00 / 23.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масалага оид бир қатор топшириқлар берди.

Ота-она меҳридан маҳрум бўлиб улғайган бола вояга етгач, жамиятда ўз ўрнини топиши учун унга керак бўладигани етарли таълим, касб-ҳунар ва иш билан таъминланишдир. Аммо яна бир муҳим жиҳат борки, бу давлатнинг алоҳида ресурсларини ҳамда ўта шаффоф ва адолатли тизим бўлишини талаб қилади.

Гап етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга уй-жой бериш тизими ҳақида бормоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган селекторда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масалага атрофлича тўхталиб, бир қатор топшириқлар берди ва тизим тубдан қайта кўриб чиқилишини айтди.

Бунда:

— “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади;

— Уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади.

Ҳозирда ҳудудидан қатъи назар, 1 хонали (25 квадрат метр) уй учун 132 миллион сўм ажратилаяпти. Лекин бу нархга уй-жой деярли йўқ.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади (ўтган йили вилоятларга 72 миллиард сўм берилган).

Вилоят ҳокимлари 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлашга шахсан масъул этиб белгиланди.

Бунда, ҳокимлар – етим болалар учун уй-жой топиш ва уларни жойлаштиришга, Ижтимоий ҳимоя агентлиги эса, уй-жой сотиб олишни молиялаштиришга масъул бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистондаги 5,3 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 290 км жанубий-шарқда.
13:50 / 23.11.2024
Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўл…
09:21 / 23.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!