Бугун, 25-феврал куни Европа футбол уюшмасининг (UEFA) Нён шаҳридаги штаб-квартирасида Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, “Барселона” Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси билан, “Севиля” эса “Вест Хэм” билан баҳс олиб борадиган бўлди.
“Рейнжерс” (Шотландия) – “Црвена Звезда” (Сербия)
“Брага” (Португалия) – “Монако” (Франсия)
“Порту” (Португалия) – “Лион” (Франсия)
“Аталанта” (Италия) – “Баер” (Германия)
“Севиля” (Испания) – “Вест Хэм” (Англия)
“Барселона” (Испания) – “Галатасарой” (Туркия)
“РБ Лейпциг” (Германия) – “Спартак” (Россия)
“Бетис” (Испания) – “Айнтрахт” (Германия)
Маълум қилинишича, Россия-Украина можароси сабаб “Спартак” ва “РБ Лейпциг” ўртасидаги жавоб баҳси нейтрал майдонда ўтказилилади.
Қайд этиш мумкин, 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 10-март куни бўлиб ўтади. “Порту” ва “Бетис” учрашуви “Брага” ва “Севиля” ўйинига мос келмаслиги учун 9-март куни ўтказилади.
Шунингдек, жавоб ўйинлари 17-мартга белгиланган.
Эслатиб ўтиш мумкин, турнирнинг амалдаги ғолиби Испаниянинг “Вилярреал” жамоаси ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!