Эрондаги хорижий дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва бошқа фуқаролар Туркманистон орқали эвакуация қилинди. Бу ҳақда Туркманистон ТИВ хабар берди.
Туркманистон эвакуация учун ўз ҳудудини тақдим этган. Мамлакат Эрондан келаётган чет эл фуқароларига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатган. Туркманистон чегарасини тахминан 120 нафар фуқаро — Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлар вакиллари — кесиб ўтган. Уларга транспорт воситалари, овқат, меҳмонхона ва зарур кундалик эҳтиёжлар билан ёрдам кўрсатилган.
“Гуманитар ёрдам доирасида Туркманистоннинг тегишли давлат идоралари хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда ишламоқда”, – дейилади хабарда.
Туркманистон БМТ Бош ассамблеяси томонидан ўз ташаббуси билан эълон қилинган “Халқаро тинчлик ва ишонч” йилида инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқ эканини таъкидлаган.
Будьте в курсе последних событий в Узбекистане и во всем мире, о спорте, шоу-бизнесе, культуре, информационных технологиях и науке!
Будьте в курсе последних событий в Узбекистане и во всем мире, о спорте, шоу-бизнесе, культуре, информационных технологиях и науке!