$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

1 июлдан электр ва газ учун тўловлар оширилади – лойиҳа

16:17 / 31.05.2022

Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Унга кўра, жорий йил 1 июлдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун тарифлар оширилмоқда. Шунингдек, табақалаштирилган тартибда тўлов тизими жорий қилинади.

Электр энергияси бўйича:

а) аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 
250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун –650 сўм;

Мисол учун, таклиф этилаётган табақалаштирилган нархларда
250 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун қўшимча харажат ойига 7,5 минг сўмгачани, 300 кВт.с гача ишлатадиган абонентлар учун 25 минг сўмгачани ва 400 кВт.с гача электр энергия ишлатадиган абонентлар учун эса 61 минг сўмгачани ташкил этади.

б) 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм.

Табиий газ бўйича:

а) аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун –1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм.

Мисол учун, иситиш мавсумида 700 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 21 минг сўмгача, 1 000 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 267 минг сўмгачани ташкил этади.

Шунингдек, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб м гача табиий газ истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 6 минг сўмгача, 300 куб м гача истеъмол қилувчи абонентлар учун қўшимча харажат ойига 88 минг сўмгачани ташкил этади.

б) 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 200 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 150 сўм.

Суюлтирилган газ эса аҳоли учун – 1 600 сўм миқдорида белгиланмоқда. Бунда, 1 абонентга бир ойда ўртача 20 кг суюлтирилган газ етказиб берилишини ҳисобга олсак, абонентнинг қўшимча харажати бир ойда 9,6 минг сўмни ташкил этади. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналари суюлтирилган газни туман ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган графикларга мувофиқ аҳолига кунма - кун етказиб бериш чораларини кўрмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Биринчи номзод бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган Нолан эди.
17:04 / 17.05.2024
БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

Ҳозирда Рафаҳдан кўп сонли одамлар келиши туфайли минтақадаги вазият оғир.
17:38 / 17.05.2024
Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Кун бошланишидаёқ чарчоқни ҳис қилиш сабаби нимадалиги ва бундай ҳолатда нима қилиниши кераклигига тўхталамиз.
14:58 / 17.05.2024
Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Бу ҳақда, “Туркманистон: Олтин аср” нашри хабар берди.
15:41 / 18.05.2024
18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Ҳужум қирғоқдаги автомобиль ва бинога урилган.
14:47 / 17.05.2024
Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Бу бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди.
09:45 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!