$
12675.00 UZS
4.95
138.36 UZS
0.36
13616.75 UZS
56
26° Кечаси 15°

Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди?

15:24 / 20.04.2024

Россиялик миллиардер, “ВКонтакте” ва Telegram ижтимоий тармоқлари асосчиси Павел Дуров америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берди. Суҳбатда бизнесмен ҳашаматли саройлари, самолёт ёки яхталари йўқлигини, кўчмас мулк сотиб олишни истамаслигини айтди. Хўш, ундай бўлса тадбиркор қаерда яшайди?

“Бир неча йиллардан бери банкдаги ҳисобварағимда ва биткоинларда миллионлаб доллар пулларим ишлатилмай турибди. Бу маблағга кўчмас мулк ва бошқа йирик харидлар қилишни истамайман. Чунки бирор уй сотиб олсам, унга боғланиб қоламан. Хонадонни чиройли безаш, уни турли мебеллар билан тўлдириш кабилар кўп вақтни олиб қўяди, шу сабабли бундай ишлар мен учун ёт. Ҳаётимда энг муҳим нарса эркин бўлиш, ҳеч нарсага ва маконга қарам бўлмасликдир”, — деди Дуров.

Миллиардер фикрига кўра, моддий бойликлар уларга қарамликни келтириб чиқаради ва шу сабабли Павел Дуров кўчмас мулк сотиб олмайди.

Forbes нашри хабар қилишича, 2017 йилдан бери Дуров Дубайда истиқомат қилиб келмоқда. 2023 йилда у Жумейра оролларидаги ҳашаматли виллага кўчиб ўтган. Хонадон ижараси йилига 1 миллион долларни ташкил этади.

Маълумот учун: Forbes манбаларига кўра, 2021 йилнинг февралида Дуров БАА фуқаролигини олган. Тадбиркор 2017 йилдан буён Дубайда истиқомат қилади, у ердаги Dubai Media City эркин иқтисодий зонасида Telegram’нинг бош офиси очилган.

Жумейрада ороллари турар жой комплекси 16 та вилладан иборат бўлиб, 46 та сунъий ороллар устида жойлашган. Ҳар бир уйнинг майдони ўрта ҳисобда 473 дан 669 квадрат метргача боради. Жумейра оролларида Павел Дуров танлаган вилла 5 та хонадан иборат бўлиб, сув ҳавзаси ва 1400 квадрат метр кенгликда кўркам боғга эга.

Жумейрда ороллари турар жой комплекси расмий сайтида ёзилишича, бу ерда кичик уйлар мавжуд эмас, шунинг учун мазкур виллаларга бадавлат инсонлар ва кўп фарзандли оилалар дам олиш учун келади.

Уйлар шовқинли шаҳар ва магистраль йўллардан узоқда жойлашган бўлиб, ривожланган замонавий инфраструктурага эга. Кўчаларда премиум ресторанлар, спорт заллари, гўзаллик салонлари ва турли дўконлар аҳолига хизмат кўрсатади.

 


Лайфстайл


														
														Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Актёр Дуейн Жонсон масъулиятсизликда айбланмоқда. У туфайли “Қизил” фильми 50 миллион доллар зарар кўрган

Дуейн съёмка жараёнларига доимий кечикиб келиши оқибатида “Қизил” фильми лойиҳаси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
16:50 / 05.05.2024

														
														Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

Энди тиш ўстирадиган препарат орқали уларни ўстириш мумкин

У келгусида кариес туфайли тишларидан айрилган беморларга ёрдам беради.
15:43 / 05.05.2024

														
														5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

“Ногирон – жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” деб номланган анжуманлар ва хайрия тадбирлари ўтказилади.
14:49 / 05.05.2024

														
														Полициячилар энди Microsoft’даги AI’нинг юзни таниб олиш дастуридан фойдалан олмайди

Полициячилар энди Microsoft’даги AI’нинг юзни таниб олиш дастуридан фойдалан олмайди

Microsoft нега ушбу қарорга келганини изоҳламади.
14:38 / 05.05.2024

														
														Энди исталган қон гуруҳини 1-гуруҳ қонига айлантириш мумкин

Энди исталган қон гуруҳини 1-гуруҳ қонига айлантириш мумкин

Унда айтилишича, исталган қон гуруҳини универсал (биринчи) гуруҳга айлантириш мумкин.
14:33 / 05.05.2024

														
														Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Қандли диабетга чалинган болаларга спорт мумкинми?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.
12:41 / 05.05.2024

														
														Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Бу мамлакатда кузатилган илк ҳолат эмас.
11:34 / 05.05.2024

														
														Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Энди буни оддий инсон телефонда ҳам амалга ошириши мумкинлиги айтилмоқда.
14:52 / 04.05.2024

Бу ҳам қизиқ

“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

“Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги уруш эмас, балки дунё бўйлаб золимлар ва мазлумлар ўртасидаги курашдир” – Хакан Фидан

Туркия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, агар Ислом оламининг бирдамлиги ва бирлиги йўқолса, ягона ғолиб Исроил ва унинг тарафдо…
11:08 / 05.05.2024
Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ташриф буюради ва ғалаба парадида иштирок этади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 8-9 май кунлари Россияга ишчи ташриф буюради ва Буюк Ватан урушидаги Ғалабанинг 78…
14:19 / 04.05.2024
ОАВ: Оқ уй йил бошидан бери Байденнинг изоҳларини деярли 150 марта тузатди

ОАВ: Оқ уй йил бошидан бери Байденнинг изоҳларини деярли 150 марта тузатди

Ўзгаришлар исмлар, саналар ва ташкилот номларига тузатишларни ўз ичига олади.
14:58 / 04.05.2024
Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Қиссадан ҳисса чиқаринг.
15:32 / 05.05.2024
5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

5 май — Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

“Ногирон – жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси” деб номланган анжуманлар ва хайрия тадбирлари ўтказилади.
14:49 / 05.05.2024
Ғазода 10 минг киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган

Ғазода 10 минг киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган

Ярадорлар сони эса 77 минг 867 кишини ташкил этмоқда.
15:17 / 04.05.2024
Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Белгороддаги портлаш натижасида беш киши жабрланди

Қайд этилишича, у портлаш сабабини айтмаган.
22:38 / 04.05.2024
Полициячилар энди Microsoft’даги AI’нинг юзни таниб олиш дастуридан фойдалан олмайди

Полициячилар энди Microsoft’даги AI’нинг юзни таниб олиш дастуридан фойдалан олмайди

Microsoft нега ушбу қарорга келганини изоҳламади.
14:38 / 05.05.2024
Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жасадлар Исроил ҳарбийлари томонидан касалхона ҳудудига кўмилган.
17:43 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!