$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

2022 йилда коммунал тўловларнинг қанчага ошиши кутилаётгани айтилди

14:48 / 11.11.2021

Ҳисоб палатаси 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси бўйича ўз хулосасини берди.

Ҳисоб палатаси хулосасида Бюджетномадаги барча бюджет ташкилотларида (таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини бир хил 10 фоиз миқдорида шакллантиришни назарда тутувчи бандига нисбатан эътироз билдирилган.

Мазкур ҳужжатда бу тартиб бюджет муассасаларида ишловчи ходимлар реал даромадларининг ҳар ойда ўртача 250 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача камайишига олиб келиши айтилган.

Ҳисоб палатаси ўз хулосасини асослантириш учун, Бюджетномада кўрсатиб ўтилган айрим фактларни келтириб ўтади.

Унга кўра, 2022 йилда бюджет муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи индексацияси (7 фоиз) кутилаётган инфляция даражасидан (9 фоиз) паст миқдорда белгиланаётганлиги, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга, электр энергияси 33 фоизга, табиий газ 21 фоизга, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси 21 фоизга, совуқ сув ва канализация 33 фоизга оширилиши кутилмоқда.

“Шу боис, – дейилади Ҳисоб палатаси хулосасида – аҳолининг реал даромадини тушиб кетишини олдини олиш мақсадида, бюджет ташкилотларида ходимларни (таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида”ги Низомда белгиланган 15 фоиздан 10 фоизгача камайтириш таклифини бекор қилиш мақсадга мувофиқ”.


Бу ҳам қизиқ

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Аниқланишича, у меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.
14:58 / 18.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

Умуртқа поғонасини қийшайтирувчи одатлар

“Cosmopolitan” нашри кундалик турмушимиздаги қандай одатлар умуртқа зарарланишига олиб келишига тўхталди.
15:46 / 17.05.2024
БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

БМТ: Исроил ҳужумлари туфайли 630 мингдан ортиқ одам Рафаҳни тарк этишга мажбур бўлди

Ҳозирда Рафаҳдан кўп сонли одамлар келиши туфайли минтақадаги вазият оғир.
17:38 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!