$
12718.08 UZS
23.08
137.82 UZS
-0.3
13710.09 UZS
61.7
28° Кечаси 16°

Аср қотиллиги. Жон Кеннеди қандай ўлдирилган эди?

16:40 / 07.01.2024

Ўтган асрнинг энг шов-шувли ва сирли қотиллиги ҳақида қулоғингизга нимадир чалингани аниқ. Ва бу турли хил саволларни келтириб чиқаради. Ким ўлдирган, нега отган, мазкур суиқасд қачон рўй берган? Гап АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ҳақида кетяпти. Қуйидаги мақолада шу ва бошқа саволларга кенгроқ тўхталамиз.

Президентлик даври

1961 йилда АҚШда президентлик сайловлари ўтказилади ва унда демократлар партиясидан бўлган 42 ёшли Жон Кеннеди сиёсатчи Ричард Никсон устидан кичик устунлик билан ғалаба қозонади.


Шундан сўнг, мамлакатда Кеннеди номи омма эътиборига тушади. Унинг президентлик даврида ички сиёсатда қатор ўзгаришлар рўй беради. Фуқаролар ҳуқуқлари либераллаштирилади. Кеннеди давриниг асосий воқеалари сифатида СССР билан коинотни эгаллаш пойгасини бошлаш, Берлин ва Кариб инқирози ҳамда АҚШдаги ирқий камситишларни йўқотиш учун жиддий қадамлар ташлаш айтиб ўтилади. Кеннедининг рақиблари уни АҚШни йўқ қиладиган “коммунист” деб аташади аммо халқ мамлакат президентини қўллаб-қувватлайди ва уни 1963 йил мартда 74 фоиз овоз билан иккинчи бор президентликка сайлайди. 1963-йил 10 июндаги маърузасида Кеннеди СССР билан муносабатларни яхшилаш ҳақида гапириб, ўзининг машҳур нутқини сўзлайди: “Бизнинг умумий жиҳатимиз шундаки, барчамиз шу сайёра аҳолисимиз. Бир ҳаводан нафас оламиз. Фарзандларимиз келажаги учун яшаймиз. Ва биз ҳаммамиз бир кун келиб ўламиз”.

Техасга ташриф

1963 йил 21 ноябрь. Жон Кеннеди учган самолётнинг бортида яна икки муҳим шахс бор эди. Улардан бири ўзининг рафиқаси Жаклин Кеннеди, иккинчиси витсе-президент Линдон Жонсон эди. Кеннедининг Далласга боришидан қатор мақсадлари бор эди. Жумладан: демократларнинг президентлик компанияси учун кўпроқ маблағ ажратиш ва 1964 йилги сайловга ҳаракат бошлаш ва ўтган сайловларда кам овоз тўплаган техасликлар билан гаплашиш ҳамда у ердаги ўзига қарши бўлган бир қатор демократлар билан орадаги келишмовчиликни йўқотиш эди.


Кўпчилик Техасда Кеннедига қарши кайфият кучайганини таъкидлайди лекин халқ Форт-Уэртда уни илиқ кутиб олади.

Суиқасд

22 ноябрь куни эрталаб президент ва унинг рафиқаси Форт-Уэртдан Далласнинг Лав Филд аэропортига қисқа парвоз қилади. У ерда уларни Техас губернатори Жон Конналли ва унинг аёли Нелли Конналли қарши олади. Улар президент ва губернатор оиласи учун махсус келтирилган Lincoln Continental кабриолет лимузинида навбатдаги аҳоли билан учрашиш жойи Далласга йўл олади. Йўл четида президент кортежини кўплаб одамлар олқишлаб қарши олади. Кабриолетнинг орқа ўриндиғида Жон Кеннеди ва рафиқаси, ўрта ўриндиқда эса губернатор ва унинг рафиқаси жойлашган эди. Улар кўп қаватли уйлар ёнидан ўтар экан кабриолетдаги Кеннеди оломонга жилмайиб қўл силкитар эди.


Кортеж Мейн-стритдан ўтиб Хюстон кўчасига, сўнг Элм кўчасига бурилади. Соат 12:30 да атрофдаги кутубхона томондан ўқ овози эшитилади. Биринчи ўқ Кеннедининг орқа томонидан тегиб, бўйнидан тешиб ўтади ва олд томондаги губернаторни ҳам яралайди. Шу заҳоти президентни қўриқлаб келаётган махфий хизмат агенти Клинтон Хилл Кеннеди ўтирган машина томон югуради. Бу орада иккинчи ўқ узилади ва бу президентнинг боши учун аталган эди.


Клинтон Хилл тезда Кеннедини танаси билан тусади ва кабриолет касалхонага жўнаб кетади. Машина касалхонага етиб борганида Кеннеди тирик эди. Лекин шифокорларнинг уринишига қарамай соат 13:00 да мамлакат президенти, демократлардан чиққан халқ қаҳрамони вафот этади.

Гумондор ким эди?

Жон Кеннедини касалхонага олиб кетишгандан кейин полиция ходимлари атрофдаги биноларни кўздан кечира бошлайди. Ва қотилликка биринчи номзод сифатида собиқ АҚШ денгиз пиёда аскари, бир неча йил СССРда яшаган ва китоб омборида бир ойдан бери ишлаб келаётган Ли Ҳарви Освалд кўрилади. Бинонинг олтинчи қаватидан ўқ гильзалари топилади ва шу атрофда милтиқ ва ўқлар ҳам борлиги аниқланиб, қурол Освалдга тегишлилиги аниқланади. Шундан сўнг, Освалдга қидирув эълон қилинади. Уни йўлда кўриб қолган политися ходими уни тутишга ҳаракат қилади, лекин Освалд уни ҳам отиб ўлдиради. Соат 13:50 да Ли Ҳарви Освалд қўлга олинади.


У билан қисқагина ўтган савол-жавобда Освалд унга қўйилган айбни тан олмайди. 24 ноябрь куни Освалдни Далласдан округ қамоқхонасига кўчириш пайтида шу ерлик тунги клублар эгаси Жек Руби оломон орасидан чиқиб унга ўқ узади. Шу тариқа икки кун олдин Кеннеди жон берган шифохонада ягона гумондор ҳам “ўлдирилади”.


Сўроқлар пайтида эса Руби бу ишни Кеннеди учун қилганини айтади. Суд уни умрбодга озодликдан маҳрум қилади. Жон Кеннеди вафот этган куни зудлик билан Вашингтонга қайтган витсе-президент Линдон Жонсон самолётнинг ўзидаёқ АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари олдида президентлик қасамёдини қабул қилган эди. Кейин маълум бўлишича, Освалд АҚШ социалистик партияси сафига 16 ёшда кирган, рус тилини ўрганган ва бир неча йил СССРда яшаган.

У СССРда 1959-1962 йилларда яшаб АҚШ фуқароси сифатида ҳар доим кузатувда бўлган. Шу пайтда КГБ ходимлари у билан бир неча марта суҳбатлашишади. Буни Освалд СССРда бўлганида у билан учрашган ва кейинчалик АҚШга қочиб кетган КГБ ходими Юрий Носенко тасдиқлаган.

Юрий Носенко. Источник: Pinterest
Носенконинг маълум қилишича, 1962 йил АҚШга қайтган ва Даллас шаҳрига қўнган Освалд КГБ жосуслари билан алоқада бўлиб юрган. У АҚШдаги КГБ жосуси билан сўнгги марта Кеннедини ўлдиришидан икки ой аввал мулоқотда бўлгани аниқланади.

1964 йилда Носенко АҚШга қочиб борганида МРБ ва ФҚБ Кеннедининг ўлдирилиши бўйича терговни давом эттираётганди. Шу сабабли уни ҳам МРБда сўроқ қилишади. Носенкодан Кеннедининг ўлдирилишида КГБнинг роли бўлганми-йўқми шу ҳақда сўрашади. “Освалдга Кеннедини ўлдириш КГБ томонидан буюрилмаган. Унда руҳий муаммолар бўлгани учун КГБ Освалдга ишонмаган ва у билан ҳамкорлик қилишни рад этган” – деган Носенко.

Бироқ Носенконинг маълумотлари АҚШга қочиб кетган яна бир КГБ жосуси Анатолий Голитсин берган маълумотлардан бироз фарқ қилар эди.


Гап шундаки, Освалд Куба ҳукмдори Фидел Кастронинг мухлиси бўлган. Собиқ денгиз пиёда аскари 1962 йил июнь ойида ёш рафиқаси билан СССРдан АҚШга қайтиб, Далласга жойлашади. Бу ерда у маҳаллий социалистлар ва Куба ҳукмдори Фидел Кастронинг мухлислари сафига қўшилади.

МРБ маълумотларига кўра, Кеннедига суиқасддан икки ой олдин Освалд ҳатто Мексикага борган ва у ерда СССР ва Куба элчихоналарига ташриф буюрган.

“Уоррен комиссияси”

АҚШда кўпчилик Кеннедининг ўлимида СССР ва Кубанинг қўли борлигини тахмин қилади. Бунга асосий сабаб Освалднинг Москвада яшагани ва қотилликдан бироз олдин АҚШга кўчиб келгани эди. Қотилликни аниқлаш учун янги президент Линдон Жонсон томонидан комиссия тузилади. Мазкур комиссияга Эрл Уоррен бошчилик қилгани сабабли у “Уоррен комиссияси” номин олади.


1964 йил 24 сентябрда Уоррен комиссияси Линдон Жонсонга қотиллик ҳисоботини топширади. Орадан уч кун ўтиб, ҳисобот оммага тақдим этилади. Унда айтилишича, Кеннедининг қотили Освалд ва у ёлғиз ўзи ҳаракат қилган. Шунингдек, Освалдни отиб ўлдирган Руби ҳам ёлғиз ишлаган. Мазкур “чўпчакка” АҚШ халқи ҳам дунё ОАВлари ҳам умуман ишонмайди. Уларда мазкур қотилликни режалаштиришда қатор гумондорлар бор эди. Биринчиси, Кеннеди билан муносабатлари ёмон бўлган Америка монополистлари, иккинчиси Лав Филд аэропортида Кеннедини қучоқ очиб кутиб олган Техас губернатори Конналли ва ҳатто президентлик сайловида партия етакчилигини Кеннедига бой берган витсе-президент Линдон Жонсон ҳам гумондорлар қаторида эди.


Ҳодиса содир бўлганига 60 йилдан ошди, бироқ ўтган йиллар оралиғида АҚШда Кеннеди ўлдирилишини тергов қилиш масаласига тез-тез қайтиб туришди.

Шу пайтгача ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, АҚШ аҳолисининг 70 фоизи қотилликнинг расмий ҳисоботига ишонмайди. Шу тариқа Жон Кеннеди АҚШ тарихидаги энг сирли қотиллик қурбони бўлади.

Тайёрлади: Илёс Болтаев


Бу ҳам қизиқ

Кўрилмаган вақтда расмга айланадиган телевизор тақдим этилди

Кўрилмаган вақтда расмга айланадиган телевизор тақдим этилди

Уйингизда ҳам телевизор, ҳам расм сифатида фойдалансангиз бўладиган фақатгина бир моделлик телевизор намойиш этилди.
13:11 / 12.05.2024
Ғазода қурбонлар сони 35 мингдан ошди

Ғазода қурбонлар сони 35 мингдан ошди

Охирги 24 соат ичида анклавнинг яна 63 нафар аҳолиси ҳалок бўлди.
10:02 / 13.05.2024
13 май куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди

13 май куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13-май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўл…
16:54 / 12.05.2024
Қирғизистонда куйдирги касаллиги қайд этилди

Қирғизистонда куйдирги касаллиги қайд этилди

Бишкек шаҳрида охирги марта куйдирги касаллиги 2012 йилда қайд этилган.
17:44 / 11.05.2024
Россия мудофаа вазири лавозимидан кетади

Россия мудофаа вазири лавозимидан кетади

Сергей Шойгу ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангандан сўнг ўз лавозимини тарк этади. Путин мудофаа вазирлиги раҳбари лавозим…
08:48 / 13.05.2024
Таиландда аномал иссиқ оқибатида 60 нафар киши ҳалок бўлди

Таиландда аномал иссиқ оқибатида 60 нафар киши ҳалок бўлди

Осиё қитъаси дунёдаги бошқа ҳудудларга қараганда тезроқ исимоқда.
09:46 / 12.05.2024
Нурсултон Рўзибоев ўйинга пул тикканларга жавоб қайтарди

Нурсултон Рўзибоев ўйинга пул тикканларга жавоб қайтарди

Нурсултон Рўзибоев уйини сотиб, унинг ғалабасига пул тикканларга жавоб қайтарди.
11:05 / 13.05.2024
ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегац…
11:25 / 12.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!