Экспериментал лойиҳада 61 та муассаса иштирок этмоқда. Уларнинг 89 фоизи камроқ ишлаб, бироз дам олиш мумкинлигига ишончи комил, деб хабар берди “Кazinform”.
Қайд этилишича, ходимлар тўлиқ маош олдилар. Улар стрессдан қутулиб, ишга иштиёқи ортган. Натижада тадбиркорларнинг даромади икки баробар ошган. Ҳар иккинчи фирма, яъни 51 фоиз, тажриба тугагандан сўнг доимий равишда 4 кунлик жадвалга ўтган. Иш берувчиларнинг таъкидлашича, вақтни тежаган ходимлар ўз оиласи ва шахсий камолотига эътибор қаратган, меҳнат унумдорлигини оширган.
“Соғлиғи туфайли таътилга чиқаётганлар сони камайди. Агар илгари оддий ходим йилига 4-5 марта касал бўлган бўлса, энди у атиги 1-2 кун касал бўлган. Натижалардан хурсандмиз”, - дейди Қироллик биология жамияти бош директори Марк Даунс.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!