$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк қурилади

09:41 / 28.02.2024

Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистонда бунёдкорлик. Янги Тошкент - табиат ва келажак шаҳри” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Конференцияда Янги Тошкент қурилиш концепцияси, жараёнга жорий этилган янги, инновацион ечимлар, аҳоли учун яратиладиган қулай инфратузилма ва шароитлар хусусида тақдимот ўтказилган. Ҳудудда 420 гектар майдонда “Марказий боғ” барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.

Янги Тошкент мегалойиҳасини амалга оширишда энг замонавий экологик транспорт тизимидан фойдаланилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. Бунда “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида, пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ерости тураргоҳлари қурилади. Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий тунеллар ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станциясининг қурилиши орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совитилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади. Сув тежовчи технологияларни қўллаш ҳисобига сув сарфи 2 баравар камаяди. Оқова сувлар замонавий технологиялар асосида қайта ишланиб, суғориш ва техник мақсадлар учун йўналтирилади.


Бу ҳам қизиқ

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Бу бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди.
09:45 / 18.05.2024
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024
Ижтимоий тармоқларнинг саломатликка фойдасини оширишга доир маслаҳатлар

Ижтимоий тармоқларнинг саломатликка фойдасини оширишга доир маслаҳатлар

Яна 45 фоиз фойдаланувчи эса ижтимоий тармоқлар ҳам фойдали, ҳам зарарли деб жавоб берган.
15:53 / 17.05.2024
Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Биринчи номзод бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган Нолан эди.
17:04 / 17.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
15:51 / 17.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!