Исроилнинг Ғазога бошлаган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 388 нафарга етди.
Бу ҳақда Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадулу”.
Қайд этилишича, яраланганлар сони 77 437 кишига етган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофааси гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!