Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этган.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
0-18 ёш — 110,4 минг нафар;
19-30 ёш — 148,8 минг нафар;
31-55 ёш — 425 минг нафар;
56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!