$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Мирзиёев электромобил ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди

19:23 / 06.02.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобил ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.

Ўтган йили декабрда бўлган йиғилишда давлатимиз раҳбари электромобиллар ҳаётга тез кириб келаётганини таъкидлаб, бу соҳани ўзлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Жорий йил январда Хитойга давлат ташрифи чоғида Президентимиз “BYD” компаниясининг бош қароргоҳида бўлди. Ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа бошланди. Компания раҳбари билан музокара чоғида яқин истиқболда ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 минг донагача етказиш бўйича фикр алмашилган эди.

Бу замон талаб қилаётган йўналиш. Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган. 2023 йилда импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электромобил ва гибридлар ташкил қилган.

Шу боис мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. “BYD” компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун, энг аввало, инновация ва илғор технологиялар керак. Шу боис Турин политехника институти, муҳандислик марказлари, илмий институт ва лабораторияларни ўзаро боғлайдиган яхлит тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, бу соҳа ривожланиши билан мутахассис ва ишчиларга талаб ортади. Яқин уч йилда бу талаб 10 мингга етиши мумкин. Шунинг учун малакали кадрлар тайёрлашни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.

 


Бу ҳам қизиқ

Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп 27 июнь куни CНН телеканалида теледебат ўтказишга рози бўлишди.
11:21 / 16.05.2024
Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Мактабда ўқувчи танқислиги кузатилмоқда.
09:45 / 16.05.2024
“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.
18:48 / 16.05.2024
Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
14:33 / 15.05.2024
Сурхондарёда айиқ нега отиб ўлдирилганлиги маълум қилинди

Сурхондарёда айиқ нега отиб ўлдирилганлиги маълум қилинди

Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.
16:42 / 15.05.2024
Ҳусунбузарлар ҳақида

Ҳусунбузарлар ҳақида

Энг муҳими, уларга қандай чора кўришни билиш керак.
15:21 / 16.05.2024
Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Уни шиша ва ёғочга муқобил деб ҳисоблаш мумкин.
14:09 / 16.05.2024
Президент Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди

Президент Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада институти фаолияти билан танишди

Ўтган йили институт учун 500 ўринли янги бино қуриб, фойдаланишга топширилган.
17:26 / 16.05.2024
Ғазодаги қурбонлар сони 35,2 минг кишидан ошди

Ғазодаги қурбонлар сони 35,2 минг кишидан ошди

Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 39 нафар фуқароси ҳалок бўлди, 64 нафари яраланди.
17:47 / 16.05.2024
Флоридада Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди

Флоридада Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди

Қайд этилишича, воқеа якшанба куни содир бўлган.
14:10 / 15.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!