$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
21° Кечаси 13°

Мирзиёев Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

21:58 / 16.01.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЙИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ва Еврокенгаш раиси Шарл Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ЙИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Европа кенгаши Президенти Шарл Мишелнинг Ўзбекистонга ташрифи, Марказий Осиё давлатлари ва Евроиттифоқ раҳбарларининг иккита учрашуви, ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференцияси муваффақиятли ўтказилди.

ЙИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси” амалга оширилмоқда. “Марказий Осиё - ЙИ” биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Январь ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникатсиявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик Инвесторлар форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва ЙИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошди.

Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. EИнинг Ўзбекистон учун савдо преференциялари амал қилиш муддати узайтирилди.

Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда сотилган “чиройли” авторақамлар

Ўзбекистонда сотилган “чиройли” авторақамлар

Бошланғич нарх билан таққослаганда, автомобиль рақамининг нархи икки-уч баробарга ошган.
11:21 / 20.05.2024
“Зеленскийнинг ваколат муддати тугаши можарога таъсир қилмайди” – Песков

“Зеленскийнинг ваколат муддати тугаши можарога таъсир қилмайди” – Песков

“Бу ҳақда Россия федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 20-май, душанба куни журналистларга маълум қилди”,…
17:44 / 20.05.2024
Исроил Эрон президенти Раисийнинг ўлимига алоқадор эмас- Исроил расмийси

Исроил Эрон президенти Раисийнинг ўлимига алоқадор эмас- Исроил расмийси

“Бу биз эмас эдик”, - дея агентлик номаълум қолишни истаган мансабдор шахснинг сўзларини келтирган.
14:14 / 20.05.2024
Музлаткичда сақланмайдиган маҳсулотлар

Музлаткичда сақланмайдиган маҳсулотлар

Шундагина уларни узоқроқ муддат давомида истеъмол қилиш мумкин.
11:30 / 20.05.2024
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Яраланганлар сони эса 79 476 тани ташкил этмоқда.
12:58 / 20.05.2024
Олтин орқали рентген аппаратининг ишлаш аниқлигини яхшилаши мумкин

Олтин орқали рентген аппаратининг ишлаш аниқлигини яхшилаши мумкин

Қолаверса, олтин қўлланилганида рентген суратларини олиш жараёни янада тезлашган.
11:50 / 20.05.2024
Тирноқлар синувчанлиги нимадан далолат беради?

Тирноқлар синувчанлиги нимадан далолат беради?

Организмда кальций етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин.
11:55 / 20.05.2024
COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

FLiRT’га хос симптомлар коронавирус учун стандартдир.
11:17 / 20.05.2024
Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.
17:03 / 19.05.2024
“Эрон халқининг тиниб-тинчимас ва меҳнаткаш президенти миллат учун жонини фидо қилди” – Эрон ҳукумати

“Эрон халқининг тиниб-тинчимас ва меҳнаткаш президенти миллат учун жонини фидо қилди” – Эрон ҳукумати

Мамлакат ҳукумати ҳалокатга учраган вертолёт бортидаги президент Иброҳим Раисий ва бошқаларнинг ҳалок бўлгани муносабати бил…
11:29 / 20.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!