Маълумотларга кўра, Исроил Рафаҳдаги эҳтимолий ҳарбий амалиёти олдидан тинч аҳолини эвакуация қилиш режалари ҳақида АҚШга маълум қилган. Бу ҳақда report.az хабар берди.
“Исроил шу ҳафта АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўтказилиши мумкин бўлган операция олдидан фаластинлик тинч аҳолини эвакуация қилиш режаси ҳақида маълум қилди”, — дейилади хабарда.
Анонимлик шарти билан гапирган манбаларнинг айтишича, Исроилнинг мазкур режаси АҚШ маъмуриятининг “Рафаҳдаги операцияни давом эттириш жуда кўп бегуноҳ тинч аҳолини хавф остига қўяди”, деган фикрини ўзгартирмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!