$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги носоз лифт бўйича расмий муносабат билдирди

00:31 / 26.10.2023

Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 253-уйнинг 2-кириш йўлагида жойлашган лифт билан боғлиқ ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, ҳокимлик ҳамда мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи  “Уют комфорт коммунал” бошқарув сервис компанияси вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. 

Унга кўра, кўтариш қурилмаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва фойдаланишга қабул қилинмаганлиги аниқланди. Шунингдек, лифтда тегишли тартибда даврий синов ишлари амалга оширилмаган. Мазкур лифтга техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус ташкилот билан шартнома тузилмаган ҳамда лифтни соз ҳолатда сақлаш, уни бехатар ишлатиш бўйича жавобгар шахс тайинланмаган.

2020 йилда ишлаб чиқарилган, кўтариш оғирлиги 1 000 кг бўлган лифт қурилмасига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли шахта кабинаси эшикларининг контактлари бўшаб қолган. Ушбу лифт ҳаракатда вақтида кимдир лифтнинг ташқи эшикларини  қўл ёрдамида очишга уринган. Натижада  хавфсизлик мосламаси ишга тушган ва лифт ўзини-ўзи тўхтатиш вазифасини бажара бошлаган. 

Ўрганиш давомида лифт тушиб кетмагани, аксинча тегишли хавфсизлик қурилмаси ишга тушган ҳолда тўхтагани аниқланди. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан лифтдаги камчиликларни бартараф этиш ва воқеа тафсилотларини чуқур ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.


Бу ҳам қизиқ

Исроил БМТнинг Фаластин ҳуқуқлари тўғрисидаги резолюциясини рад этди

Исроил БМТнинг Фаластин ҳуқуқлари тўғрисидаги резолюциясини рад этди

Исроил ҳукумати ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеясининг фаластинликларни БМТга тўлиқ аъзо сифатида қабул қилишни тавсия қилган р…
12:04 / 16.05.2024
Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Уни шиша ва ёғочга муқобил деб ҳисоблаш мумкин.
14:09 / 16.05.2024
Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп 27 июнь куни CНН телеканалида теледебат ўтказишга рози бўлишди.
11:21 / 16.05.2024
Путин ва Си Цзинпин кенгайтирилган таркибда музокараларни бошлади

Путин ва Си Цзинпин кенгайтирилган таркибда музокараларни бошлади

Песковнинг айтишича томонлар Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилади
10:06 / 16.05.2024
Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда сўнгги 7 йилдаги энг кучли чақнаш содир бўлди

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади - А, Б, C, M ва Х.
14:05 / 15.05.2024
Истанбулнинг сайёҳлик жойида ёнғин содир бўлди

Истанбулнинг сайёҳлик жойида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
12:54 / 16.05.2024
Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококкнинг рекорд даражада тарқалиши қайд этилди.
09:41 / 16.05.2024
Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
14:33 / 15.05.2024
“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.
18:48 / 16.05.2024
Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги қамоқхоналар гавжум бўлгани учун баъзи жиноятчиларни вақтинча озод қилишга қарор қилди. …
10:16 / 16.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!