$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Ўзбекистон Россиядан газ импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратмоқчи

10:15 / 21.02.2024

Ўзбекистон ҳукумати Россиядан газ импорт қилиш тизимини модернизация қилиш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда. Мақсад – кунлик табиий газ қабул қилиш ҳажмини 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш.

“Ўзтрансгаз” шимолдан импорт қилинадиган табиий газни қабул қилиш ҳажмини ошириш бўйича магистрал газ тизимини модернизация қилиш дастурини амалга оширади. Бу – ҳукуматнинг “2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қайд этилишича, 2024–2030 йилларда бажарилиши назарда тутилган биринчи босқичда табиий газ қабул қилишни кунига 32 млн куб метрга етказиш кўзда тутилган. Лойиҳани хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган.

Шунингдек, республика магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастурини амалга ошириш дастури (2021-2024 йиллар) ҳам давом эттирилади. Умумий қиймати 483 млн доллар бўлган лойиҳа 511 км магистрал газ қувурлари ва 10 та газ насос агрегатини модернизация қилишни кўзда тутади.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 7 октябр куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия президентлари Москвада ўтган тадбирда рус газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт берганди. Бунинг учун 1960 йилларда Туркманистон ва Ўзбекистондан Россияга газ узатиш учун қурилган “Ўрта Осиё – Марказ” номли магистрал тармоқ тескари ишлашга мослаштирилди.


Бу ҳам қизиқ

Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
15:51 / 17.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024
Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Сурункали ҳолсизликка нималар сабаб бўлиши мумкин?

Кун бошланишидаёқ чарчоқни ҳис қилиш сабаби нимадалиги ва бундай ҳолатда нима қилиниши кераклигига тўхталамиз.
14:58 / 17.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
09:23 / 18.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Бу бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди.
09:45 / 18.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!