$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Ўзбекистонда мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилиши мумкин

14:04 / 21.03.2024

Ички ишлар вазирлиги “Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси, веб-сайти, Call маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш;

рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан бериш тартиблари жорий этилади.

Двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3 дан ошмайдиган, шунингдек, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ва 2024 йил 1 июлдан бошлаб бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлари) Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими “Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари” модулига интеграция қилинади ва бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.

2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.


Бу ҳам қизиқ

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф била…
10:49 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Энди бизда ҳам креветка етиштирилади

Бу бўйича Жанубий Корея билан келишувга эришилди.
09:45 / 18.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган исроиллик фуқаро 15 суткага қамалди

Аниқланишича, у меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.
14:58 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!