$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Ўзбекистонда никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади

14:57 / 23.10.2023

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;

- фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари;

- туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

- ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

Шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди.

ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:
- туғилганлик ҳақида;
- никоҳ тузиш ҳақида;
- никоҳдан ажралиш ҳақида;
- ўлим ҳақида.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.


Бу ҳам қизиқ

Флоридада Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди

Флоридада Трампнинг самолёти бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди

Қайд этилишича, воқеа якшанба куни содир бўлган.
14:10 / 15.05.2024
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келади

Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамла…
22:51 / 16.05.2024
Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококкнинг рекорд даражада тарқалиши қайд этилди.
09:41 / 16.05.2024
Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп 27 июнь куни CНН телеканалида теледебат ўтказишга рози бўлишди.
11:21 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани очиқланди

Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани очиқланди

Келиб тушган мурожаатлар бўйича етакчи ҳудуд Тошкент шаҳридир.
14:18 / 16.05.2024
Путин ва Си Цзинпин кенгайтирилган таркибда музокараларни бошлади

Путин ва Си Цзинпин кенгайтирилган таркибда музокараларни бошлади

Песковнинг айтишича томонлар Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилади
10:06 / 16.05.2024
Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
14:33 / 15.05.2024
Президент “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси билан учрашди

Президент “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинси билан учрашди

Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этган.
18:00 / 15.05.2024
Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Мактабда ўқувчи танқислиги кузатилмоқда.
09:45 / 16.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!