$
12699.85 UZS
-18.23
139.02 UZS
1.2
13694.25 UZS
-15.84
28° Кечаси 16°

Президент ичимлик суви масаласида йиғилиш ўтказди

20:27 / 22.09.2023

Президент Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган кўплаб ижтимоий, ҳудудий дастурлар бажарилмоқда. Хусусан, сўнгги олти йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ёки олдинги даврга нисбатан 6 баравар кўп маблағ ажратилган. 31 минг километр ичимлик суви ва оқова тармоқлари ўтказилган, 1200 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш бўлган. Бу ишлар натижасида мингта маҳалладаги 6,5 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик суви кириб борди.

Лекин, ҳали 30 та туман ва 1 минг 400 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш талаб этилади. Улар учун тоза сув манбасини топиш зарур.

Кўп ҳолларда сув беҳуда йўқотилаяпти, истеъмолнинг аниқ ҳисоби йўқ. Айрим насослар, соҳа корхоналарига тегишли махсус техникалар эскирган.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига жорий йил якунигача 12 минг километр тармоқ ҳамда 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифаси қўйилди. Бунинг ҳисобига 145 та маҳалладаги 1 миллион 100 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлади, 2 мингта маҳалладаги таъминот яхшиланади.

Вилоят ҳокимларига халқ депутатлари билан бирга келгуси йил учун дастур ишлаб чиқиб, ҳукумат қарорига киритиш топширилди. Бунда сув таъминоти даражаси паст 30 та туманга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Қўшработ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида оқова сув, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.

Бухородаги ишлар харажати мақбуллаштирилгани бу борада намуна. Хусусан, Бухоро шаҳрида тозалаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш бўйича 281 миллион долларлик лойиҳанинг 75 миллион доллари иқтисод қилинган. Бу маблағ эвазига яна 1150 километр сув ва 117 километр оқова тармоқларини қуриш мумкин.

Шу каби лойиҳаларнинг харажатларини мақбуллаштириш, иқтисод қилинган маблағларни ўша ҳудуддаги сув таъминоти ва оқова тизимини яхшилашга йўналтириш муҳимлиги айтилди.

Соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига яна 24 та истиқболли лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Сув етказувчи насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, соҳа корхоналарини молиявий барқарорлаштириш чоралари ҳам белгиланди.


Бу ҳам қизиқ

Аёл ва эркак организмидаги фарқлар

Аёл ва эркак организмидаги фарқлар

Аёллар анатомияси шунчаки эркакларнинг “кичикроқ версияси” эмас.
17:21 / 13.05.2024
Таиландда аномал иссиқ оқибатида 60 нафар киши ҳалок бўлди

Таиландда аномал иссиқ оқибатида 60 нафар киши ҳалок бўлди

Осиё қитъаси дунёдаги бошқа ҳудудларга қараганда тезроқ исимоқда.
09:46 / 12.05.2024
Қуёшдан қувватланадиган дрон ихтиро қилинди

Қуёшдан қувватланадиган дрон ихтиро қилинди

Эътиборлиси, бу борада технологиядаги ихтироларнинг қувват олишида ҳам айнан шунга алоҳида эътибор қатишмоқда.
11:02 / 12.05.2024
ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегац…
11:25 / 12.05.2024
Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бу иш нафақат Қозоғистонда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам кузатилган.
20:33 / 13.05.2024
Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 315 киши ҳалок бўлди

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 315 киши ҳалок бўлди

Бир кун аввал департамент 153 нафар табиий офат қурбонлари ҳақида гапирган эди.
12:00 / 13.05.2024
Жорий йилда меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши қайси соҳаларда кузатилган?

Жорий йилда меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиши қайси соҳаларда кузатилган?

Республикамиз бўйича жорий йил январ - апрел ойи давомида меҳнат қонунчилигини энг кўп бузилиши қуйидаги соҳаларда:
10:26 / 12.05.2024
Колумбия президенти Нетаняхуни геноцидда айблади

Колумбия президенти Нетаняхуни геноцидда айблади

Шунингдек, уни давом этаётган урушни тўхтатишга чақирди.
14:45 / 13.05.2024
Бу йил 10 та халқаро автобус йўналиши очилади

Бу йил 10 та халқаро автобус йўналиши очилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
17:30 / 13.05.2024
Россия мудофаа вазири лавозимидан кетади

Россия мудофаа вазири лавозимидан кетади

Сергей Шойгу ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқлангандан сўнг ўз лавозимини тарк этади. Путин мудофаа вазирлиги раҳбари лавозим…
08:48 / 13.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!