$
12718.08 UZS
23.08
137.82 UZS
-0.3
13710.09 UZS
61.7
28° Кечаси 16°

Саддам Ҳусайн нега дорга осилган эди?

10:00 / 30.11.2023

Ироқнинг машҳур президентларидан бири бўлган Саддам Ҳусайн асли қашшоқ деҳқон оиласида дунёга келган бўлсада, кейинчалик мамлакатда юксак мақомга эришади. Хўш, бугунги кунда кўплаб манбаларда диктатор дея таърифланадиган Саддам Ҳусайн сиёсатга киргунча қандай йўлларни босиб ўтди? Сўнгра нега дорга осилди? Қуйидаги мақолада шу ҳақида гаплашамиз.

Президентликкача бўлган давр

Саддам Ҳусайн 1937 йил 28 апрель куни Ироқнинг Тикрик шаҳридан 13 км узоқликда жойлашган Ал-Ужа қишлоғида дунёга келади. Онаси касалманд аёл эди. Отаси ҳақида деярли маълумот йўқ. Лекин айрим манбаларда таъкидланишича, отаси вафот этган ёки оиласини ташлаб кетган деган тахминлар бор. Шундан сўнг, Саддамнинг бошига қийин кунлар кела бошлади.


Унинг онаси анъанага кўра, Саддамнинг амакисига, яъни отасининг укасига никоҳлаб берилади. Ўгай ота эса Саддам кутган меҳрни бера олмайди. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг тоғаси қамоқдан чиқади мактабда директор бўлиб ишлай бошлайди. Мактабда ўқишни хоҳлаган Саддам тоғасиникига қочиб кетади ва илк устози ва тоғаси Хайруллаҳ Тулфадан сиёсий билимларни ола бошлайди. Жумладан, унга араб миллатчилиги ғоялари сингдирила бошлайди. Айнан шу ғоя унинг сиёсатга илк қадам қўйишига туртки бўлади. У кўчалардаги намойишларда қатнаша бошлайди ва бунинг натижасида 1957 йилда “Баас” партиясига аъзо бўлади. Мазкур партия арабларнинг бирлиги ҳақидаги ғояни тарғиб қилар эди. 1958 йилда Ироқ қироли Фейсал II ни генерал Қосим тахтдан ағдаради ва буни “Басс” партияси ҳам қўллайди. Чунки генерал Қосим ҳам миллатчи эди. Шундан сўнг, табиийки давлатда икки партия вужудга келади бири Ироқ Коммунистик партияси, иккинчиси эса “Баас” партияси эди. Мамлакатда икки партия орасида кураш авж ола бошлайди. Генерал Қосим “Басс” аъзоларини хавфли дев атаб уларга қарши оммавий репрессиялар бошлайди. Шу жараёнда Саддам ҳам ҳибсга олинади ва унга қарши аниқ далиллар топилмагач озодликка чиқарилади. Қўлга олинмаган “Басс”чилар генерал Қосимга қарши суиқасд уюштириб, унинг машинасини ўққа тутади, лекин генерал тирик қолади. Шундан сўнг, Саддам тарафдорларига қарши кенг кўламли қидирувлар эълон қилинади. Саддам эса Мисрга қочишга мажбур бўлади.

Ҳокимият тепасига илк қадамлар

1963 йилда ҳарбий тўнтаришлар юзага келади ва генерал Қосим ўлдирилади. Бу пайтда “Басс” партияси Боғдоддаги ҳокимиятни эгаллаб олади. Бундан хабар топган Саддам Ҳусайн Ироққа қайтишга қарор қилади ва тарафдорларига қўшилади. Ҳукуматни қўлига олган ҳарбийлар “Басс”чиларни ҳукуматдан четлаштира бошлайди бу пайтда партиянинг ичида кичик бўлинишлар юзага келади ва буни пайқаган Саддам ўзи партия тузишга қарор қилади ҳамда 5 кишидан иборат таркиб йиғилади. 1968 йил икки партия вакиллари келишиб тўнтариш юзага келтиради ва ҳукумат “Басс” партиясига ўтади.


1969 йилнинг январь ойида Саддам Ҳусайн Ироқ Республикаси витсе-президенти лавозимига тайинланди. Шундан сўнг у ҳокимиятда қатор “тозалаш” ишларини бошлади. У инқилобий трибунал тузади ва бунинг натижасида 14 нафар халқ душманлари деб топилган одамларни омма олдида осиб ўлдиради, уларнинг 9 нафари яҳудийлар эди. XX асрнинг 70 йилларида Ироқда Саддам Ҳусайн жуда катта машҳурликка эришади.


У ҳокимият тепасига аллақачон ўрнашиб олган эди. Буни фақат қоғозга кўчириш керак эди, холос. 1979 йил 16 июлда мамлакат президенти ал-Бакр соғлиги ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқади ва тез орада уй қамоғига ташланади. Табиийки, буни кутиб турган Саддам мамлакат президентига айланади. Тахтга келган Саддам ўзига қарши бўлган бир қанча одамларни йўқ қилиб, тозалаш ишларини амалга оширади.

Саддам сиёсати

Тарихдан маълумки, Ироқ нефть экспорт қилиш бўйича доим етакчи бўлган ва ўша пайтда ҳам, яъни Саддам ҳокимиятга келгандан кейин ҳам 80 йилларда Ироқ катта нефть партиясини сотади ва бундан улкан даромад кўради. Саддам сиёсати бошланишида ёмон бўлмаган, аҳоли ундан рози бўлган ва қайта-қайта президентликка сайлаган. Бунинг сабаби шундаки, Саддам сиёсатга келгандан кейин мамлакат ҳаётида тубдан бурилиш қилган. Нефтдан кўрилган даромаддан у мактаблар, боғчалар, шифохоналар қурдиради, йўлларни таъмирлайди ва катта шаҳарларда баланд биноларнинг қурилиши бошланади.


Унинг жаҳон талабларига жавоб берадиган олий таълим муассасалари ва касалхоналар қуришидан бир мақсади бор эди. Халқнинг саводхонлик даражасини ошириш ва бунга қисман эришади ҳам. Мамлакатда саводхонлик даражаси 30 фоиздан 70 фоизга ошади. 80 йилларнинг ўрталарига келиб, Ироқда аҳолининг турмуш даражаси Яқин шарқдаги кўплаб давлатлар билан тенглашиб олади. Ҳатто, Осиё ва араб давлатларидан одамлар иш излаб кела бошлайди. Маълумотларга кўра, 80 йилларнинг иккинчи ярмида Ироқ 30-35 миллиард долларлик катта валюта захирасига эга бўлади. Саддам қўл остидаги 10 йилда Ироқ энг ривожланган давлатлар қаторида, жумладан, Миср билан тенглашиб олади. 

Ироқ-Эрон уруши

1978 йилда Эронда Ислом инқилоби бошланади. Бу жараёнда ўша даврда АҚШнинг энг ишонган одамларидан бири бўлган Пахлавий ҳокимиятдан ағдарилади ва Мисрга қочиб кетади. 1979 йилда 15 йиллик сургунда юрган Оятуллаҳ Ҳумайни Эронга қайтади. Бу жараён Саддамга ёқмайди, чунки Эрондан сургун қилинган Оятуллаҳ Ироқдаги шиалар яшайдиган жойга кўчиб, бориб Саддам сиёсатини аҳолига ёмонлайди ва халқда норозилик кайфиятини уйғотади.


Буни сезган Саддам уни тезда мамлакатдан чиқариб юборади. Иккала мамлакат келишмаслигининг яна бир сабаби шунда эдики, Эронда юз берган Ислом инқилоби араб давлатларига ҳам ёйилиш хавфи бор эди. 1980 йилнинг 22 сентябрь куни Ироқ Теҳронга қарши кенг кўламли уруш бошлади. Саддамнинг Эронга урушини Қувайт ва Саудия Арабистони ҳам қўллаб қувватлади. Қарийб 8 йил муросасиз давом этган урушда Ироқ кўплаб талафотлар кўрди. Жумладан, 342 миллиард доллар йўқотиб, мамлакатнинг ташқи қарзи 100 миллиард доллардан ошган эди.

Ироқ-АҚШ тўқнашуви

Эрон билан урушдан яхшигина зарар кўрган Ироқ оғир аҳволга тушиб бораётганини сезди, унинг устига дунё бозорида нефть нархи сезиларли даражада тушиб кетди. Саддам бу хатосини Қувайт нефти билан тўлдирмоқчи бўлди ва Қувайтга ҳужум бошлади. Қувайтнинг нефть бўйича доимий ҳамкорлари бўлган Буюк Британия ва АҚШга бу жараён ёқмади. Табиийки, Ғарб ҳам Ироққа қарши тура бошлади. 1990 йилда Ироқ Қувайтни босиб олди. Буни ҳатто ўз ҳамкорлари ҳам қоралаб чиқди. АҚШ эса кескин норозиликлар билдирди.


СССР ва Хитой эса Ироққа қурол сотишни чеклаб қўйди. Ночор қолаётган Саддамга яна бир зарба сифатида Ғарб мамлакатлари Ироққа қарши катта санкциялар жорий қилди ва бу Ироқни синдириб қўйди.  1991 йил 17 январь куни АҚШ Ироққа қарши “Саҳродаги бўрон” операциясини бошлади ва тез орада Ироқ ҳарбийларига зарба берди. АҚШ Саддамга Қувайтдан чиқиб кетишини талаб қилди. Ироқнинг чиқиб кетиш фонида АҚШ коалицияси Ироқнинг 15 фоиз ҳудудини ҳам босиб олди. Шундан сўнг, Ғарб ОАВлари Саддамни инсоният учун хавфли диктатор дея қоралай бошлади.

Саддамнинг қулаши

Дунё бозорида нефтга бўлган талабнинг ошиши натижасида АҚШ Яқин шарққа “кўз олайтира” бошлади. Табиийки, бу жараёнда заиф қолган Ироқ энг қулай вариант бунга яна бир сабаб Ғарбда эътиборини ва ҳурматини йўқотган Саддамнинг Ироқни бошқараётгани эди. 2002 йилда Қўшма штатлар маъмурияти Ироқни оммавий қирғин қуролини яратиш ва ишлаб чиқаришда айблади. 2003 йилда АҚШ Ироққа ҳужум бошлади ва Саддамга ҳокимият тепасидан кетиш талабини қўйди. Айни шу пайтда Саддамда Россияга қочиш имкони ҳам бор эди. Аммо у бундай қилмади. Ҳатто, АҚШ ҳам унга 48 соат ичида оиласи билан мамлакатни тарк этишни айтган эди. Саддам кетмади! Шу йилнинг 20 март куни АҚШ қўшинлари Боғдодни бомбардимон қилди. Саддамнинг ишонган кишилари эса қочди. Мамлакатга демократия келади дея қувонган халқ АҚШни қучоқ очиб қарши олди. 2003 йилдан 2005 йилгача Саддам устидан суд бўлди ва ўлимга ҳукм қилинди. 2006 йил 30 декабрь куни Саддам Ҳусайн инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, дорга осилди. Қатлни кузатган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Саддам қилган ишлари учун афсус билдирмаган.

Бир қўлида Қуръон ушлаб олган Саддам бошига қора ёпинчиқ кийишдан бош тортган.

Ҳукм тонгги соат 6:00 да ижро этилган. Маросим Козимия туманида жойлашган собиқ ҳарбий разведка бошқармаси биносида ўтказилган.

Ироқ давлат телевидениеси орқали намойиш этилган видеолавҳада Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликининг жазони ижро этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекаётгани тасвирланган. Бир неча сония ўтиб, экранда дорга осилиш пайтида Ҳусайннинг вазмин, босиқ қиёфаси пайдо бўлади.

У, одатдагидек қора костюм ва оқ кўйлакда. Қўллари орқасига боғланган. Олти нафар жаллод Ҳусайннинг бўйнига улкан сиртмоқ ташлайди. Лавҳа ана шу ерда узилади.

Саддам Ҳусайн 27 йил Ироқни бошқаради ва 69 ёшида дорга осилади.

 

                                                                                                                                                                Илёс Болтаев тайёрлади


Жаҳон


														
														Қирғизистонда куйдирги касаллиги қайд этилди

Қирғизистонда куйдирги касаллиги қайд этилди

Бишкек шаҳрида охирги марта куйдирги касаллиги 2012 йилда қайд этилган.
17:44 / 11.05.2024

														
														Аргентинада поездлар тўқнашиб кетди

Аргентинада поездлар тўқнашиб кетди

Воқеа сабаб 100 га яқин киши жароҳатланган.
12:33 / 11.05.2024

														
														Путин Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлади

Путин Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлади

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
09:35 / 11.05.2024

														
														Россия бош вазирлигига Путин ўз таклифини берди

Россия бош вазирлигига Путин ўз таклифини берди

Владимир Путин бош вазир лавозимига Михаил Мишустин номзодини илгари сурганини маълум қилди.
16:59 / 10.05.2024

														
														Петербургда ичида одамлар бўлган автобус дарёга тушиб кетди

Петербургда ичида одамлар бўлган автобус дарёга тушиб кетди

Воқеа жойига шифокорлар ва полиция етиб келди.
16:50 / 10.05.2024

														
														Бразилияда тошқин қурбонлари сони 107 кишига етди

Бразилияда тошқин қурбонлари сони 107 кишига етди

Бедарак йўқолганлар рўйхатида 136 киши бор.
15:04 / 10.05.2024

														
														Путин бош вазир лавозимига Мишустин номзодини тақдим этди

Путин бош вазир лавозимига Мишустин номзодини тақдим этди

Володиннинг сўзларига кўра, ҳукумат раҳбарини тайинлаш масаласи бўйича Мажлис 10-май куни соат 14:00 да бўлиб ўтади, унда Ми…
11:44 / 10.05.2024

														
														Зеленский Украина давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғини лавозимидан бўшатди

Зеленский Украина давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғини лавозимидан бўшатди

Украина Президенти Владимир Зеленский давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Сергей Рудни лавозимидан бўшатди.
09:52 / 10.05.2024

														
														Украинада ҳарбий сафарбарлик 90 кунга узайтирилди

Украинада ҳарбий сафарбарлик 90 кунга узайтирилди

Владимир Зеленский Украинадаги сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини имзолади.
19:55 / 09.05.2024

														
														“Crocus'даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди” – Эмомали Раҳмон

“Crocus'даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди” – Эмомали Раҳмон

Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвада учрашув ўтказиб, Crocus'даги теракт ҳақида…
18:41 / 09.05.2024

Бу ҳам қизиқ

Таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳақида китоб чоп этилди

Китоб тақдимоти XVI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилиши режалаштирилган.
15:50 / 11.05.2024
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қайси банклар ишлаши маълум бўлди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қайси банклар ишлаши маълум бўлди

Мазкур банкларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
12:42 / 11.05.2024
Нурафшонда тест синовлари учун махсус павильон қурилади

Нурафшонда тест синовлари учун махсус павильон қурилади

Бунинг учун бюджетдан 2,5 млрд ажратилган.
16:01 / 11.05.2024
13 май куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди

13 май куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13-май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўл…
16:54 / 12.05.2024
Шолц Исроилнинг Рафаҳга ҳужумини масъулияциз қадам деб атади

Шолц Исроилнинг Рафаҳга ҳужумини масъулияциз қадам деб атади

Германия канслери Олаф Шолц Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужумини масъулияциз қадам деб атади.
15:26 / 12.05.2024
Биргина роли учун 100 миллион доллар гонорар олган актёрлар

Биргина роли учун 100 миллион доллар гонорар олган актёрлар

Mуваффақият олиб келган фильмлар ва актёрларнинг гонорари ҳақида маълумот берамиз.
15:58 / 11.05.2024
Максимал магнит бўрони туфайли техник муаммолар юзага келиши мумкин

Максимал магнит бўрони туфайли техник муаммолар юзага келиши мумкин

Қуёшда икки сутка ичида энг юқори — Х балли олтита чақнаш юз берган.
10:49 / 11.05.2024
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди

Резолюцияни 143 та давлат ёқлаб чиқди, 9 таси (АҚШ ва Исроил билан бирга) қарши чиқди, яна 25 та давлат бетараф қолди.
11:21 / 11.05.2024
Тошкентда ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

Тошкентда ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
20:09 / 11.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!