$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
21° Кечаси 13°

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

16:58 / 09.05.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларус Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос Президенти Тхонглун Сисулит ва Куба Президенти Мигел Диас-Канел ҳам кузатди.

Кўплаб тарихий далил ва мисоллар Ўзбекистон халқи буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшганини яққол тасдиқлайди.

Даҳшатли уруш бошланган биринчи кунларданоқ юртдошларимиз фашизмга қарши мардона курашга отланди. Ўша пайтда республикамиз аҳолиси 6,5 миллион кишини ташкил этган бўлса, шундан 1 миллион 950 мингдан ортиғи ёвуз душман билан юзма-юз бўлиб қонли жангларда иштирок этган. Бу ботир ва довюрак ўғлонларнинг 538 мингдан зиёди жанг майдонларида ҳалок бўлган. 158 минг нафардан кўпроғи бедарак кетган.

Ўзбекистонлик аскар ва офисерлардан 214 минг нафардан зиёди жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган. Жумладан, 301 нафар юртдошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига, 70 нафари эса учала даражадаги “Слава” орденига сазовор бўлган.

Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзбекистонлик офисерлар орасидан ўнлаб генераллар, моҳир қўмондонлар етишиб чиққан.

Ўзбекистон уруш йилларида фронт ортидаги мустаҳкам таъминот базасига айланди. Юртимиздан жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, палатка, парашют ва бошқа зарур маҳсулотлар юборилган. Уруш бўлаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга 170 дан ортиқ завод ва фабрика кўчириб келтирилиб, тезлик билан ишга туширилган. Ўзбекистон аҳолиси 1941-43 йилларда мудофаа фондига 475 миллион рублдан ортиқ маблағни, 22 миллион рубллик қимматбаҳо шахсий буюмларини ихтиёрий равишда топширгани ғалабани яқинлаштиришга яна бир муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўша суронли йилларда халқимиз гуманизм ва инсонийлик бобида ўзига хос тарихий мактаб яратди. Уруш алангаси ичида қолган ҳудудлардан кўчириб келтирилган, турли миллатга мансуб 1 миллион 500 мингга яқин инсонлар Ўзбекистондан паноҳ топди. Уларнинг орасида 250 мингдан зиёд етим болалар ҳам бор эди. Халқимиз уларга меҳр берди, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди.

Халқимизнинг юксак жасорати ва бағрикенглигини тасдиқловчи ушбу тарихий далиллар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилган.

Юртимизда Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган аждодларимизнинг жасоратини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳар йили рағбатлантирилмоқда. Тошкент шаҳрида улкан Ғалаба боғи очилди, шу кунгача у ерга 2 миллион 200 минг нафардан зиёд зиёратчилар ташриф буюрди.

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

Ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан учун жонини фидо қилган турли миллатларга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги ва жасорати рамзидир.

Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аеропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.



														
														Олий судга янги судьялар сайланди

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
12:48 / 20.05.2024

														
														Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президент…
12:06 / 20.05.2024

														
														Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Хусусан, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09:00 дан 21 май 21:00 гача…
16:50 / 19.05.2024

														
														20 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

20 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-…
14:40 / 19.05.2024

														
														Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
11:38 / 19.05.2024

														
														Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024

														
														Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024

														
														Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024

														
														19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024

														
														Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024

Бу ҳам қизиқ

Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Мазкур ҳужум натижасида 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Ал Жазеера телеканали хабар бермоқда.
12:17 / 19.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади.
10:22 / 19.05.2024
Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024
Ангренда рельсдан чиқиб кетган юк вагонлари ҳақида расмий изоҳ берилди

Ангренда рельсдан чиқиб кетган юк вагонлари ҳақида расмий изоҳ берилди

Ангренда релсдан чиқиб кетгани 7 та юк вагони  ҳақидаги видеога “Ўзбекистон темирйўллари” изоҳ берди.
16:36 / 19.05.2024
Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.
17:03 / 19.05.2024
Чақалоқлар учун дунёдаги биринчи АI гаджети яратилди

Чақалоқлар учун дунёдаги биринчи АI гаджети яратилди

Барча маълумотлар қулай назорат ва таҳлил қилиш учун ота-оналарнинг смартфонига ўтказилади.
17:14 / 19.05.2024
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Яраланганлар сони эса 79 476 тани ташкил этмоқда.
12:58 / 20.05.2024
COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

FLiRT’га хос симптомлар коронавирус учун стандартдир.
11:17 / 20.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!