$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
21° Кечаси 13°

Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари сабаб бир қатор чекловлар ўрнатилди

11:46 / 06.04.2024

Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш керак.

Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропорти жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим.

Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган. Uzbekistan Airports компанияси раҳбарияти ва Тошкент аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилар, кузатувчи ва кутиб олувчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Финляндия Россия билан чегарани қисман очиши мумкин

Финляндия Россия билан чегарани қисман очиши мумкин

Финляндия ҳукумати янги қонун лойиҳасини шошилинч тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ ОАВлар хабар берганди.
11:36 / 20.05.2024
Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Мазкур ҳужум натижасида 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Ал Жазеера телеканали хабар бермоқда.
12:17 / 19.05.2024
Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Сўнгги йилларда астма касаллигидан вафот этганлар кўпайган

Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.
17:03 / 19.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президент…
12:06 / 20.05.2024
Ўзбекистонда сотилган “чиройли” авторақамлар

Ўзбекистонда сотилган “чиройли” авторақамлар

Бошланғич нарх билан таққослаганда, автомобиль рақамининг нархи икки-уч баробарга ошган.
11:21 / 20.05.2024
Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
20 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

20 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-…
14:40 / 19.05.2024
COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

FLiRT’га хос симптомлар коронавирус учун стандартдир.
11:17 / 20.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!