$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
29° Кечаси 18°

Xiaomi илк электромобилини тақдим этди

10:20 / 29.03.2024

SU7 седани 3 хил версияда 9 хил рангда ишлаб чиқарилади. Нархи эса комплектациясига қараб 29 900 дан 41 500 долларгача. Қайд этиш жоиз, тақдимотдан аввал машинанинг нархи 41-69 минг доллар атрофида бўлиши айтиб келинаётган эди.

Электромобилнинг базавий версияси 100 км тезликка 5,28 сонияда чиқади, унинг максимал тезлиги соатига 210 км. Бир марталик тўла қувват билан CLTC цикли бўйича 700 км масофа босиб ўтади.

Иккинчи версия SU7 Про деб номланиб, унинг аккумулятор сиғими каттароқ. Бу машинага бир марталик қувват билан 830 км масофа босиб ўтиш имконини беради.

Энг топ версия SU7 Маx деб номланади. 100 км тезликка чиқиши учун атиги 2,78 сония кифоя қилади. Максимал тезлиги ҳам аввалгиларидан юқори — соатига 265 км. Икки электромотор жами 673 от кучини беради. Бир марталик тўла қувватланиш билан 800 км масофа босиб ўтиш мумкин.

Электромобилнинг Pro ҳамда Мах версияларини тезкор қувватлаш функциясига эга. Бу орқали 15 дақиқада 510 км масофага етадиган қувватга эга бўлинади. Стандарт версия эса 15 дақиқада 350 км масофага етадиган қувват билан таъминланади.

SU7 салонида 4,7 литр ҳажмли музлатгич мавжуд. Унда ичимликларни музлатилган ҳолда сақлаш мумкин. Электромобилнинг ҳажми шундай: узунлиги 4 997 мм, эни 1 963 мм, бўйи эса 1 455 мм. Ғилдираклар базаси 3 000 мм. Автомобилнинг юкхона сиғими ҳажми ортида 517 литрни, олдида эса 105 литрни ташкил қилади.
Хитойнинг 29 та шаҳрида бугундан сотувларга старт берилди. Сотувлар бошлангандан 4 дақиқа ўтиб, Хиаоми SU7 сотуви 10 минг донадан ошиб кетди. Бу ҳар сонияда 40 тадан кўпроқ машина сотилганини англатади.

SU7 илк харидорларига етказиб бериш апрель ойининг сўнгидан бошланади.

 


Лайфстайл


														
														Кўкйўтал қанчалик хавфли касаллик?

Кўкйўтал қанчалик хавфли касаллик?

Хуружнинг бу тури вақтинча нафас тизимидаги узилишларга ва титратувчи тутқаноққа сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
15:25 / 16.05.2024

														
														Ҳусунбузарлар ҳақида

Ҳусунбузарлар ҳақида

Энг муҳими, уларга қандай чора кўришни билиш керак.
15:21 / 16.05.2024

														
														Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Хитойда қурилиш учун шаффоф бамбук яратилди

Уни шиша ва ёғочга муқобил деб ҳисоблаш мумкин.
14:09 / 16.05.2024

														
														Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Францияда ноодатий ўқувчилар: қўйлар мактабга юборилди

Мактабда ўқувчи танқислиги кузатилмоқда.
09:45 / 16.05.2024

														
														Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлим билан тугайдиган хавфли касаллик авж олмоқда

Японияда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гемолитик стрептококкнинг рекорд даражада тарқалиши қайд этилди.
09:41 / 16.05.2024

														
														Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Охирги марта бундай аланга, аниқроғи Х8.2 машъаласи 2017 йил 10 сентябрда қайд этилган.
09:35 / 16.05.2024

														
														Саёҳат учун 10 та муҳим маслаҳатлар

Саёҳат учун 10 та муҳим маслаҳатлар

Шу сабабли саёҳат билан боғлиқ муаммолардан қочишга ёрдам берадиган оддий маслаҳатларбилан бўлишган.
10:26 / 15.05.2024

														
														Мана, нима учун баҳор фаслидa кайфиятимиз кўтарилади

Мана, нима учун баҳор фаслидa кайфиятимиз кўтарилади

Баҳор фасли бундай позитив энергияга улаша оладиган об-ҳавога лимо-лимдир.
10:23 / 15.05.2024

														
														Хитойда ҳайвонлар учун светофор ўрнатилди

Хитойда ҳайвонлар учун светофор ўрнатилди

У ҳайвонлар ва чавандозлар ҳаракатини тартибга солади.
10:19 / 15.05.2024

														
														Таом тайёрлаш жараёнини енгиллаштирадиган фойдали маслаҳатлар

Таом тайёрлаш жараёнини енгиллаштирадиган фойдали маслаҳатлар

Уларни кундалик ҳаётингизда қўллашингиз мумкин.
10:17 / 15.05.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда

Тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
14:33 / 15.05.2024
Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп ўртасида теледебат ўтказилади

Байден ва Трамп 27 июнь куни CНН телеканалида теледебат ўтказишга рози бўлишди.
11:21 / 16.05.2024
Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Охирги марта бундай аланга, аниқроғи Х8.2 машъаласи 2017 йил 10 сентябрда қайд этилган.
09:35 / 16.05.2024
"Андижон — Қўнғирот — Андижон" йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

"Андижон — Қўнғирот — Андижон" йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
15:08 / 16.05.2024
Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида кенг кўламли реконструкция бошланди

Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида кенг кўламли реконструкция бошланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишл…
08:50 / 16.05.2024
"Узбекистан Airways" бир қатор хорижий рейсларга чегирмаларни эълон қилди

"Узбекистан Airways" бир қатор хорижий рейсларга чегирмаларни эълон қилди

16 май куни қуйидаги йўналишлар бўйича 20% чегирма тақдим этилади.
20:54 / 15.05.2024
Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Британия қамоқхоналарида жой йўқлиги сабабли баъзи маҳбуслар озодликка чиқади

Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги қамоқхоналар гавжум бўлгани учун баъзи жиноятчиларни вақтинча озод қилишга қарор қилди. …
10:16 / 16.05.2024
“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.
18:48 / 16.05.2024
Канадада ўрмон ёнғинлари сабабли 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Канадада ўрмон ёнғинлари сабабли 6 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Эвакуация қарори 6000 га яқин одамга таъсир қилишини айтган.
15:44 / 15.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!