$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

10:53 / 18.04.2024

Божхона қўмитасида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилган. Тадбир доирасида Божхона қўмитасида АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (ЭХБС) дастури доирасида 50 дона СТ-40 кўрик мажмуасини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтган.

АҚШ элчиси ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, АҚШ элчихонаси Божхона қўмитаси учун долзарб ҳисобланган йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини қайд этган.

АҚШнинг Қуролсизлантириш ва уларнинг тарқалишини олдини олиш фонди лойиҳа бошқарувчиси Д.Хирш эса келгусида Божхона қўмитаси учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини билдирган.

Шу билан бирга, учрашувда 18-19 апрель кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун СТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинган.


Бу ҳам қизиқ

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
15:23 / 01.05.2024
Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия - бу юракнинг бир дақиқа давомида 60 тадан кам қисқариши ҳисобланади.
10:34 / 01.05.2024
Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳаракатланади.
16:36 / 30.04.2024
Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Ҳисобот муаллифларига кўра, жорий йилда дунёда 220 миллион тонна янги чиқиндилар ҳосил бўлади.
12:28 / 30.04.2024
Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, …
20:57 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!