$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Мансабдорлар Ўзбекистонга катта зарар етказмоқда

15:37 / 05.04.2024

Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда салкам 10 минг нафарга яқин мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Улар орасида республика, вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги ходимлар, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритувчилар ҳам бор. Замон.уз Бош прокуратура томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистонда мансабдор шахслар содир этган жиноятлар ва улар етказган зарар миқдорини таҳлил қилди.

Унга кўра, мамлакатда амалдорлар томонидан қўл урилаётган жиноятлар динамикаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Давлатга етказилаётган моддий зарар миқдори ҳам шунга яраша — миллиард суммалар триллионга етган. Масалан, ўтган йили 3412 та жиноят иши доирасида 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 2022 йилга нисбатан 14,7 фоизга ошган.

Энг кўп жиноятлар шаҳар ва туман ҳокимликлари жойларида қайд этилган. Кўпинча мансабдор шахслар томонидан мулкни ўғирлаш — 2205 та (2022 йилда — 2103 та), мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 397 та (265 та), фирибгарлик — 272 та (243 та), пора бериш — 195 та (169 та), сохталаштириш билан боғлиқ 36 та (51 та) жиноятлар содир этилган. Эҳтиётсизлик — 25 та (22 та), мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 30 та (14 та), шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарликлар — 415 та (249 та) ҳолат.

Давлат хизматчиларининг хатти-ҳаракатлари натижасида 1,5 триллион сўм (2022 йилда – 1,1 триллион) миқдорида зарар етказилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 1,3 триллион сўм (ўтган йили – 847 млрд. сўм) ундирилишига эришилди, бу умумий зарарнинг 84,7 фоизини (2022 йилда – 83,6 фоиз) ташкил этади. Бундай жиноятлар нафақат бюджетга, балки бутун жамиятга жиддий зарар етказади.

Бу статистика фақат рақамларда Бош прокуратура томонидан йилда 2-3 марта эълон қилинади. Лекин жиноятларнинг айнан кимлар томонидан содир этилаётгани ва уларга қандай жазо қўлланаётгани мавҳум. Жамоатчилик уларнинг фақат айримларидан хабардор бўляпти.


Бу ҳам қизиқ

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024
Маскнинг бойлиги беш кун ичида 37,3 миллиард долларга ошди

Маскнинг бойлиги беш кун ичида 37,3 миллиард долларга ошди

Америкалик миллиардернинг Хитойга ташрифи Теslа акцияларининг ўсишига сабаб бўлган.
11:17 / 30.04.2024
Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, …
20:57 / 30.04.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳаракатланади.
16:36 / 30.04.2024
Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!