$
12695.00 UZS
11.01
138.12 UZS
-1.12
13648.39 UZS
0.42
22° Кечаси 14°

Дин ишлари бўйича қўмита "Умра" сафари бўйича огоҳлантириш билан чиқди

20:52 / 24.10.2023

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

➖ Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.


Бу ҳам қизиқ

Зеленский Украина давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғини лавозимидан бўшатди

Зеленский Украина давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғини лавозимидан бўшатди

Украина Президенти Владимир Зеленский давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Сергей Рудни лавозимидан бўшатди.
09:52 / 10.05.2024
Автомобилларни дарахтлар тагида қолдирманг!

Автомобилларни дарахтлар тагида қолдирманг!

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бугун пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли қатор хавфсизлик чораларига риоя …
17:13 / 09.05.2024
Президент соҳадаги корхона раҳбарларининг муаммо ва таклифларини эшитди

Президент соҳадаги корхона раҳбарларининг муаммо ва таклифларини эшитди

Тўрт вилоятда ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш таклиф етилди.
14:37 / 10.05.2024
Ўзбекистонда пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди

Ўзбекистонда пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди

Тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.
14:30 / 10.05.2024
Мирзиёев айрим вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Мирзиёев айрим вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш мас…
11:31 / 10.05.2024
Пойтахтнинг 3 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг 3 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
09:22 / 10.05.2024
Париж Олимпиадасининг ёпилишида Том Круз қатнашади

Париж Олимпиадасининг ёпилишида Том Круз қатнашади

Круз “Stad de Frans”да намойиш этиладиган роликда суратга тушди.
10:04 / 10.05.2024
Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазият…
10:39 / 10.05.2024
Аёллар учун кундалик маслаҳатлар

Аёллар учун кундалик маслаҳатлар

Ўзингизни тўғри парвариш қилинг!
16:14 / 10.05.2024
Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши очилгани тасдиқланди

Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши очилгани тасдиқланди

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга жиноят иши очилди.
19:32 / 10.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!