$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди - ДХХ

11:55 / 19.04.2024

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Қува туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган муқаддам судланган шахс 2020 йилда туман ҳокимининг қарори асосида, ўзининг қариндошига “Ёшлар меҳнат гузари” бино-иншоотлари қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган 15 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Учкўприк туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган шахс 2016 йилда ўзининг ўғли номига ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида қўшимча равишда ажратиб берилган 10 гектар ер майдонини харидорга 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган муқаддам судланган шахс туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан ўз акасига иссиқхона ва боғдорчилик учун фойдаланишга берилган 30 сотих ер майдонидан 12 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Риштон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс давлат захирасидаги 12 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Бу ҳам қизиқ

Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Прокурорлар унга уч йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
09:53 / 03.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
15:02 / 02.05.2024
Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
14:34 / 02.05.2024
Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етк…
20:14 / 02.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.
10:42 / 02.05.2024
Вазн ташлаш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

Вазн ташлаш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
10:57 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!