Сирдарё вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси — IT Парк Сирдарё филиали раҳбари Ойбек Анваров “Upstream” БПО компанияси директори Аҳмед Қайюм билан учрашди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Унда компания фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболли лойиҳалари амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистондаги IT Park’ларни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган дастурлар ва солиқ имтиёзлари ҳақида хориж компанияси вакилларига батафсил маълумот берилган.
“Upstream” дастурий таъминотларни ишлаб чиқарувчи аутсорс компания бўлиб, 2 мингдан зиёд ходимлари ва дунё бўйлаб бир нечта филиаллари мавжуд. Компаниянинг йиллик даромади 20 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Якунда вилоятда компаниянинг филиалини очиш бўйича ўзаро келишувга эришилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!