Олмаота аэропортида Air Astana авиакомпанияси учувчиси наркотик мастлик ҳолатида қўлга олинди, деб хабар бермоқда “Kazinform” авиаташувчи матбуот хизматига таяниб.
Компанияда қайд этишларича, учувчи 23 апрель куни қўлга олинган ва у йўловчи сифатида учиб кетмоқчи бўлган.
Айни пайтда полиция органлари томонидан судга қадар тергов олиб борилмоқда. Учувчи эса ишдан четлатилган.
Шу билан бирга авиакомпания ишонтиришича, ходимлар томонидан алкоголь ёки наркотиклар истеъмолига нисбатан ноль бардошлилик кўрсатилади ҳамда экипаж доимий асосда қонда алкоголь ёки наркотик моддалар бор-йўқлиги юзасидан тестдан ўтказиб турилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!