$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳи юксак фахрий унвонлар билан тақдирланди

17:10 / 18.04.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Мамлакатимиз етакчисининг давлат ташрифи доирасида ушбу унвонлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги “Шошмақом” ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси “Фалак” ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти “Мақом хонандалиги” кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмановага “Тожикистон халқ ҳофизи” фахрий унвони, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий унвонлар нишонларини ўз соҳибларига тантанали равишда топширдилар.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллаган.
17:12 / 01.05.2024
Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.
10:42 / 02.05.2024
Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Вице-президенти Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.
18:07 / 01.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Қўшимча рейслар 2024 йилнинг 3, 4, 5 май кунлари амал қилади.
18:01 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!