$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади

16:13 / 18.04.2024

“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-161-сон, 17.04.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2024 йил 1 июндан МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.

2024 йил 1 июлдан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларга бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкцияларини автоматик мониторинг қилиш ускунасини ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади.

2024 йил 1 июлгача республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилади ҳамда уларнинг онлайн базалари шакллантирилади.

2024 йил 1 августдан хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 июндан янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 июлгача техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади.

2024 йил 1 майдан зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Зилзила муҳандислиги олимлари ассоциацияси (Ассоциация) ташкил этилади.


Бу ҳам қизиқ

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.
10:20 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

Фильмнинг премьераси 8 май куни бўлиб ўтади.
11:10 / 01.05.2024
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳаракатланади.
16:36 / 30.04.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия - бу юракнинг бир дақиқа давомида 60 тадан кам қисқариши ҳисобланади.
10:34 / 01.05.2024
Бугун, 30 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 30 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
08:24 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!