$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

Россия ва Қозоғистондан олиб келинган 19,7 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

10:23 / 20.04.2024

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг 824 гр “Мефедрон”, 3 кг 274 гр “Спайс” ва 2 кг 130 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар мамлакатимизга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистон Республикасидан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда, интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.

Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобил эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юк автомашинасида юборилган 3 кг 780 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтларида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг 687 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлган.

Мазкур шахс Россия Федерациясидан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни Телеграм орқали мижозларга сотишни режа қилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Бу ҳам қизиқ

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

Умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.
14:46 / 02.05.2024
Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

У ерда жами 488 бош ноёб ҳайвонлар сақланмоқда.
14:08 / 02.05.2024
“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
11:30 / 02.05.2024
3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Binance криптобиржаси асосчиси XAMAСга ўтказмаларни яширишда айбланмоқда

Прокурорлар унга уч йиллик қамоқ жазосини сўраган эди.
09:53 / 03.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллаган.
17:12 / 01.05.2024
Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилмоқда.
17:11 / 02.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!