$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралардан сўнг ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказди

19:27 / 18.04.2024

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти ва халқига ҳар доимгидек илиқ ва самимий қабул учун дилдан миннатдорлик билдирди.

Томонлар дўстлик ва ишонч муҳитида ўтган олий даражадаги учрашувлар якунларини юксак баҳоладилар.

“Яна бир бор таъкидлайман, Тожикистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли, асрлар билан синалган стратегик шерикдир. Биродар ўзбек ва тожик халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган. Бизни умумий тарих, маданий ва маънавий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар бирлаштириб туради”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Қардош халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос бўлган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши ушбу ташрифнинг чинакам тарихий натижаси бўлгани қайд этилди:

- Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик. Ушбу муҳим ҳужжат, ҳеч муболағасиз, икки томонлама муносабатларда янги тарихий даврни англатади.

Савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамкорликнинг устувор йўналиши этиб белгиланди.

Кейинги йилларда бир неча ўн карра кўпайган товар айирбошлаш барқарор ўсиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Икки мамлакат ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан учинчи мамлакатлардан импортнинг ўринини фаол тўлдириш орқали 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Куни кеча ўтган бизнес форумида салмоқли шартномалар ва битимлар тўплами имзолангани ушбу мақсадга хизмат қилади.

Шунингдек, “Ойбек-Фотехобод” чегараолди эркин савдо зонаси ва “Андархон” савдо-логистика марказини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида саноат кооперациясида, энг аввало, икки мамлакат бир-бирини тўлдириб турган анъанавий тармоқларда янги ўсиш нуқталари белгилаб олинди.

Машинасозлик, энергетика, электротехника, металлургия, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармасевтика, агросаноат ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳалар шулар жумласидан.

Бундай муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция компаниясининг салоҳиятидан самарали фойдаланилади.

Сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш соҳасида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

Ҳамкорликнинг яна бир стратегик йўналиши – икки мамлакат транспорт-транзит салоҳиятини ошириш учун қулай шароитлар яратиш.

Йўловчи ва юклар ташиш ҳажмини ошириш, замонавий чегараолди ва божхона инфратузилмасини яратиш бўйича қўшма чоралар кўрилади.

Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини фаол ишга солиш зарурлиги қайд этилди.

Кўргазмалар, театрларнинг ижодий сафарлари, ёшлар ва таълим форумларини мунтазам ўтказиш, спорт дастурларини амалга ошириш, туризм хизматларини кенгайтириш орқали маданий-гуманитар алмашинувни чуқурлаштириш масалалари музокаралардан муҳим ўрин эгаллади.

Томонлар ушбу тарихий ташриф, унинг самарали натижалари ва имзоланган муҳим ҳужжатлар икки мамлакатнинг жадал тараққиётига хизмат қилиши, биродар Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг умумий фаровонлигини таъминлашига ишонч билдирдилар.


Бу ҳам қизиқ

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
14:34 / 02.05.2024
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
15:23 / 01.05.2024
Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024
2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

Умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.
14:46 / 02.05.2024
Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Бугун, 2 май куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
08:14 / 02.05.2024
Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилмоқда.
17:11 / 02.05.2024
Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
11:06 / 02.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!