$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

12:13 / 18.04.2024

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олган.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган. Ўзбекистон Президентини кутиб олишда Тожикистон ёшлари ва ижодий жамоалари вакиллари ҳам қатнашган.

Сўнг Президентимиз “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйган.

Таъкидлаш жоизки, олий даражадаги музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий даражадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда “Made in Uzbekistan” маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми ва Душанбе шаҳрида бизнес форуми ўтказилган эди.


Бу ҳам қизиқ

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Қўшимча рейслар 2024 йилнинг 3, 4, 5 май кунлари амал қилади.
18:01 / 01.05.2024
Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида 9 аскар ҳалок бўлди

Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида 9 аскар ҳалок бўлди

Вертолётнинг қулаши сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
12:36 / 30.04.2024
Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови қайта тикланди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан ҳаракатланади.
16:36 / 30.04.2024
Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, …
20:57 / 30.04.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Bш ташлашлар 14-16 май, 22-24 май ва 1 июлдан 8 сентябргача бўлиб ўтиши мумкин.
12:49 / 01.05.2024
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
16:32 / 30.04.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!