$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланди

11:32 / 18.04.2024

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, вилоят ички ишлар бошқармаси, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган ва ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилган.

Хусусан, Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият биносида хориждан келтирилган жами 107 дона “INNOSILICON T3”, “Whatsminer M21S” ва “ANTMINER S9 BITMAIN” қурилмаларидан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.

Аниқланишича, ушбу мақсадда 2022 йилнинг апрель ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичини сунъий камайтириш йўли билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 34 млрд 367 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Унда келтирилишича, агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.

Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
16:32 / 30.04.2024
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилади

Фуқаролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
15:23 / 01.05.2024
Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Америка пойтахти марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўнлаб намойишчилар шаҳарнинг Марказий кўчалари бўйлаб юришди, де…
09:49 / 02.05.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.
10:20 / 01.05.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024
Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!