Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг бир нечта ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” GTF хабар берди.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари: “Зарқурғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, С-мавзе, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ”, “Қoзирoбод”, “Тирсакобод”, “Меҳрижон”, “Катта Хирмонтепа” МФЙларидаги 1 963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6 858 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: Ушбу ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари: “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: Ушбу ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари: “Темурийлар” МФЙдаги 254 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: 10 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача)
Аҳоли истеъмолчилари: “Қизғалдоқ” МФЙдаги 260 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар: 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!